Қайднома

Қидирув

ПСЖни Мессининг катта маоши ўйлантирмоқда

ПСЖни Мессининг катта маоши ўйлантирмоқда

  20.01.2021 23:00
  0
  199
ПСЖни  Мессининг катта маоши ўйлантирмоқда

Парижликлар «Барселона» ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси билан шартнома имзолашдан бош тортиши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail, La Gazzetta Dello Sport нашрига асосланиб.

Париж клуби аргентиналик футболчининг юқори маош талаблари туфайли уни сотиб олишга шубҳа қилмоқда. ПСЖ Мессига «Барселона» да оладиган маошини тўлашга тайёр эмас. Каталонияликлар билан тузилган шартномага кўра, аргентиналикнинг маоши ҳафтасига 560 минг еврони ташкил қилади. ПСЖга ўтиш учун Месси қуйи талабларга рози бўлиши керак.

Мессининг «Барселона» билан келишуви 2021 йил 30 июнгача амал қилади. Аргентиналик ҳужумчи ўтган йил ёзда Каталония клубидан кетмоқчи эканлигини тан олди. Натижада, томонлар шартномани бекор қилиш тўғрисида келиша олмадилар. Футболчига асосий даъвогарлар «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» ҳисобланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz