Қайднома

Қидирув

Куман: “Умид қиламанки, Мессининг дисквалификацияси қисқартирилади”

Куман: “Умид қиламанки, Мессининг дисквалификацияси қисқартирилади”

  21.01.2021 02:20
  0
  539
Куман: “Умид қиламанки, Мессининг дисквалификацияси қисқартирилади”

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ҳужумчи Лионел Мессининг дисквалификацияси ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик форвард «Атлетик» билан Испания Суперкубоги учун ўйинда ўзининг қўпол хатти ҳаракати учун икки ўйинга дисквалификация қилинган эди. Хабар қилинишича, футболчи 12 учрашувга дисквалификация қилиниши ҳам мумкин. Месси ўйин тугашига бир дақиқа қолганида майдондан четлатилди. У «Атлетик» футболчисига қўполлик ишлатди ва видеотакрорни кўргач, ҳакам унга қизил карточка кўрсатди. Ушбу четлатиш ҳужумчининг «Барселона» сафидаги ва қолаверса, фаолиятидаги биринчиси бўлди.

«Клуб менга Мессининг дисквалификацияси ҳақида хабар берди. «Барcэлона» раҳбарияти бу қарорга рози эмас, шунинг учун келинг, бундан кейин нима бўлишини кўриб чиқайлик. Умид қиламанки, Мессининг дисквалификацияси қисқартирилади. Акс ҳолда, биз иккита учрашувни Леўсиз ўтказишга мажбур бўламиз », - дея Куманнинг сўзларини келтирган Ouest France.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz