Қайднома

Қидирув

РПЛ формати ўзгарадими?

РПЛ формати ўзгарадими?

  21.01.2021 08:00
  0
  164
РПЛ формати ўзгарадими?

РПЛ жамоалари сони 16тадан бирданига 12тага қисқартирилиши мумкин. Маълум қилинишича, лигани ихчамлаштириш ғоясини Россия футбол иттифоқи илгари сурган.
Айни пайт элит лига формати бўйича 2та вариант кўриб чиқилмоқда. Биринчиси - аввалига икки даврали тизим қўлланилади, кейин жамоалар икки гуруҳга бўлинади. Бунда юқори гуруҳга тушган клублар совринли ўринлар ва еврокубоклар йўлланмаси учун курашни давом эттиради, қуйи гуруҳда эса, лигада қолиш масаласи ҳал этилади. Иккинчи вариантда икки даврали тизимдан кейин «плей-офф» ўйинларига навбат бериш кўзда тутилган. Бунисида кучли 8та клуб медаллар ва еврокубоклар йўлланмалари учун ўзаро баҳслашади. 9-12-ўрин эгалари (4та жамоа) эса, пастки лигада дастлабки 4та поғонадан жой олган 4та клубга қарши учрашувларда РПЛда қолиш  вазифасини ҳал қилишга уринади.
***

Ўзгаришларга ўзгартиришлар бошқача. Жамоалар сонини камайтиришга қаршиман, гарчи клубимнинг позицияси бошқача эканлигини билсам ҳам. Мен ҳозир ўз номимдан гапиряпман. Лигада 16-18та жамоа бўлиши керак, бунинг учун ҳудудларда футболни ривожлантиришимиз талаб этилади. Эҳтимол, плей-офф тизими кўриб чиқишга арзир. Бир яримталик чемпионат бўлиб, саккизталикда ўйнаган пайтимиз томошабинлар ва футболчилар учун қизиқ эди. Ўшанда 1,5 йил ўйнагандик ва бу вақт етарли бўлганди. Ҳаммаси бир мавсумга мос келадими-йўқ буни лекин билмайман. Умуман, мен баҳор-куз тизимини қўллаб-қувватлайман. Шу тарзда осонроқ бўлади”, - деди Аршавин “Матч ТВ” телеканалига.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz