Қайднома

Қидирув

"Рома" Фонсекани ишдан бўшатиши мумкин

"Рома" Фонсекани ишдан бўшатиши мумкин

  21.01.2021 12:20
  0
  169

Кеча "Рома" қўшимча таймларда "Специя"га ютқазиб (2:4) Италия кубогидан чиқиб кетди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди ва қўшимча вақтнинг 5-дақиқасида Фонсека ва унинг ёрдамчилари ўз жамоаларида бешинчи ва олтинчи алмашинувларни амалга ошириб, Италия кубоги регламентида қўшимча вақтда қўшимча алмаштириш имконияти мавжуд эмаслигини унутдилар.

Яқин келажакда Италия футбол федерациясининг интизом комиссияси ўйин натижасини қайта кўриб чиқиши ва "бўрилар"га техник мағлубият ёзиши мумкин - 0:3.

Фонсекага келсак, "Рома" бош мураббийлари жамоанинг Италия кубогидан чиқиб кетишидан ниҳоятда норози эдилар ва шу сабабли ўйиндан сўнг дарҳол португалиялик мутахассис билан суҳбатлашишди. Унинг келажаги яқин кунларда ҳал бўлади.

18 учрашувда "Рома" 34 очкога эга ва “А” Серияда тўртинчи ўринда бормоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz