Қайднома

Қидирув

Маҳмудҳожиев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади

Маҳмудҳожиев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади

  21.01.2021 09:55
  0
  201
Маҳмудҳожиев “Навбаҳор” билан шартнома имзолади

Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов  футболнинг ҳақиқий фидойиси, шунингдек, “Навбаҳор”га катта  эътибор қаратаётганлиги боис, бугун кечки соат 23:00 да Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги янги қурилаётган кутубхона биноси билан танишиш мақсадида, ташриф буюрган пайтида, ўтган мавсумда трансфер ҳуқуқи “Пахтакор”га тегишли бўлган ва “Навбаҳор”да ижара асосида тўп сурган, Ўзбекистон кубогининг чорак финал баҳсида “Насаф” дарвозасига белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга ошириб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлган иқтидорли, келажаги порлоқ ҳужумчи Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев билан кўришиб, суҳбатлашди ва ёш футболчига “Навбаҳор”га ўтишни таклиф қилди.

Маҳмудҳожиев бу йилдан эркин агентга айланганлиги боис, ушбу таклифни қабул қилди ҳамда жамоа билан шартнома имзолади.

Энди 22 ёшли футболчи янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.


Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz