Қайднома

Қидирув

“Арал” футболчилари нималар билан шуғулланишади?

“Арал” футболчилари нималар билан шуғулланишади?

  21.01.2021 12:00
  0
  245
“Арал” футболчилари нималар билан шуғулланишади?

“Яқинда хизмат сафари билан Нукусда бўлдик. Икки ҳолат эътиборимни тортди”, – дейди ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев.

-Биринчиси меҳмонхонада юз берди. Ресепшнда ёш йигит бизга хоналаримиз калитларини берди, паспортларимиздан нусха олди. Иккинчи қаватга кўтарилаётганимизда Арал самали бош мураббийи Темур Турдиев йигитни таништирди: етакчи футболчиларимиздан бири, бугун асосийда майдонга тушади...

Кейинроқ машинада стадион томон кетаётганимизда, бўм-бўш кўчада узоқдан велосипед учиб келаётган йигит кўринди. Мураббий бу йигитни ҳам таништирди: клуб сардори, ҳалироқ ишларини тугатиб, ўйин учун етиб келади...

Нукусда футбол бор эди. Мана шундай йигитлар ва футболни севувчи икки-уч киши Арал самали номи билан Биринчи лигада иштирок этиб келишди. Улар мавсум давомида маош олишмаган, фақатгина хизмат сафарлари учун пул топиб беришган. Машинада Нукусдан водийга боришга тўғри келса, тасаввур қилаверасиз. Аммо юқоридаги йигитлар йиллар давомида нолимай, тўп тепишди. Мана шундай футболчилар учун ҳам Аралга футболни қайтарса арзийди.

Кейинроқ Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон ака Сариев билан боғландик. Бу киши бизга футболчилар ҳақи албатта тўлаб берилишини айтди. Агар режалар биз ўйлагандек йўналишда кетса, 2021 йил Қорақалпоғистон футболида яхши ўзгаришлар бўлиши керак.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz