Қайднома

Қидирув

Фердинанд "МЮ"да ишлашга тайёрлигини билдирди

Фердинанд "МЮ"да ишлашга тайёрлигини билдирди

  21.01.2021 19:00
  0
  156
Фердинанд

Ҳозирда 42 ёшли Лондон фуқароси 12 йил давомида шарафини ҳимоя қилиб, чинакамига севиб қолган клуб фойдаси учун ишлашга қарши эмаслигини тан олди.

“Албатта, “Манчестер Юнайтед”да мураббий сифатида ишлаш қизиқарли. Эшитинг, мен "МЮ"ни яхши кўраман. Ўз вақтида "МЮ"га ўтганман ва у ерда 12 йилдан ортиқ вақт мобайнида ўйнаганман. Ушбу клубни севиб қолмасликнинг иложи йўқ, шунинг учун мен клубда исталган ролда ишлаш имкониятини муҳокама қилган бўлардим.

Бу қанақа рол ўйнайди, билмайман, лекин агар бундай имконият тақдим этилса, музокараларга ҳамиша тайёрман”, - дея Фердинанд сўзларини келтиради Kickoff.

Эслатиб ўтамиз, Рио Фердинанд футболчи сифатида "МЮ" сафига 2002 йил ёзида "Лидс"дан 46 миллион евро эвазига ўтганди. У "Олд Траффорд"да 2014 йил ёзигача ўйнаган ва шу вақт ичида 6 марта Англия чемпиони бўлган, шунингдек 2008 йилда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz