Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби бугун «Андижон»га қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, мағлубиятга учради.
Айтиш керак, “Бунёдкор” мураббийлар штаби мазкур беллашувда кўрикдаги футболчиларнинг хизматидан фойдаланди. Ҳисоб жамоа машғулотларида иштирок этиб турган Жасур Жалолиддинов томонидан очилди. Ярим ҳимоячи жаримадан йўллаган ажойиб зарбаси билан собиқ «қалдирғоч», ўзининг адаши Жасур Умрзоқов дарвозасини нишонга олди. Аҳамиятлиси, меҳмонлар аъзоси Камрон Саидазимов ҳам Сарвар Каримов дарвозасини жарима зарбаси орқали ишғол қилди. Жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди. Иккинчи бўлимнинг иккинчи қисмида меҳмонлар иккинчи голни уришди. Фарҳод Соҳибжонов гол муаллифи. Шу тариқа индинга «Ҳоким Кубоги»да иштирок этиш учун Фарғонага йўл оладиган «Бунёдкор» мағлубиятга учради.
Ўртоқлик учрашуви
«БУНЁДКОР» - «АНДИЖОН» - 1:2 (1:1)
21 январь. Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони.
«Бунёдкор»: Сарвар Каримов (Акобир Қаюмов), Ғайрат Азизхўжаев (Диёр Раҳимқулов), Арам Маркарян, Ислом Тўхтахўжаев, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Иброҳим Томива (Саидмаҳмудхон Ғуломов), Маликшоҳ Расулов (Абдулазиз Абдусаломов), Фарҳод Имомов (Бек Абдуллаев), Шоҳжаҳон Қиличев (Баҳодир Даминов), Шамсиддин Саъдуллаев.
«Андижон»: Жасур Умрзоқов, Усмонали Исмоналиев, Абдуғани Камолов, Миркомил Локаев, Абдувохид Ғуломов, Бахтиёр Қосимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Суннатилла Мамадалиев, Камрон Саидазимов, Фарход Соҳибжонов, Дониёр Абдуманнопов.
Захирадагилар: Жавоҳир Қиличев, Иброҳим Отахонов, Хондамир Йўлдашев, Азиз Абдуҳамидов, Камрон Нажафалиев, Азамат Абдусатторов, Жавоҳир Шодиев, Жамшид Ҳомидов.
Голлар: Жасур Жалолиддинов, 20 - 1:0. Камрон Саидазимов, 30 - 1:1. Фарҳод Соҳибжонов, 75 - 1:2.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20