Қайднома

Қидирув

Камтарликми ёки...?

Камтарликми ёки...?

  22.01.2021 08:00
  0
  189
Камтарликми ёки...?

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клоппнинг айтишича, жамоанинг жорий мавсумдаги бош вазифаси - ЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш. «Айни ҳолатда асосий вазифамиз - ЧЛга йўлланма берадиган ҳудуддан тушмаслик. Дейлик, мавсум-2018Ғ2019да 2-ўриндан жой олиб, кейингисида бош совринга эга чиққандик. Тан олишим жоиз, ҳозир ўша ютуқларни ўйлайдиган ҳолат эмас. Кучли тўртлик ҳам орзуга айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳар ҳолда, ҳеч ким бундай бўлмаслигига кафолат беролмайди. Тушунаман, мухлисларда сабр йўқ, улар фақат ва фақат ғалаба кутишади. Лекин инобатга олиш керак, қолган жамоаларда кузатилгани каби бизда ҳам оғир давр бошланаётган бўлиши мумкин...», - деди германиялик мураббий клуб матбуот хизматига берган интервьюсида.

Айтганча, Англия кубоги 4-босқичи (1|16 финал)га қуръа ташланди. Диққатга сазовор томони, нав­батдаги раундда икки гранд - «МЮ» ва «Ливерпуль» бир-бирига тўғри келди. 

Англия кубоги-2020|2021 (1|16 финал)

22-25 январь (жума-душанба)

«МЮ» - «Ливерпуль»

«Челтенхэм» - «Манчестер Сити»

«Борнмут» - «Кроули»

«Суонси» - «Ноттингем Форест»

«Саутгемптон»|«Шрусбери» - «Арсенал»

«Барнсли» - «Норвич»

«Чорли» - «Вулверхэмптон»

«Миллуолл» - «Бристоль Сити»

«Брайтон» - «Блэкпул»

«Уиком» - «Тоттенхэм»

«Фулхэм» - «Бернли»

«Шеффилд Юнайтед» - «Плимут»

«Челси» - «Лутон»

«Стокпорт»|«Вест Хэм» - «Донкастер»

«Брентфорд» - «Лестер»

«Эвертон» - «Шеффилд Уэнсдей»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz