Қайднома

Қидирув

Клопп: «Бу менинг айбим»

Клопп: «Бу менинг айбим»

  22.01.2021 12:00
  0
  719
Клопп: «Бу менинг айбим»

«Ливерпул» бош мураббийи Юрген Клопп «Бёрнли»га қарши кечган Англия Премер-лигасининг 19-тур учрашувидаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

«Биз ўйинни ютқаздик, бу рақибимиз учун деярли имконсиз иш эди, аммо улар буни уддалашди. Бу менинг айбим. Менинг вазифам - йигитларнинг тўғри фикрлашига ишонч ҳосил қилиш.

«Ливерпул» футболчилари кўплаб тўпларга эгалик қилишди ва бир нечта яхши вазиятларни яратишди, аммо якуний қарор ҳар доим нотўғри чиқди. Ўтган ҳафта худди шу нарсани айтдим. Ишлар ўхшамай қолганда, сиз кўпроқ, узоқроқ ва тезроқ ишлашингиз ва яхшироқ қарор қабул қилишингиз керак.

«Бёрнли» сингари жамоалар билан ҳар доим ўйнаш қийин. Агар сиз биринчи бўлиб гол урсангиз, бу ишни анча осонлаштиради, аммо биз бундай қилмадик. Бу рақиб ўйинини ўзгартирган бўларди», - дея Клоппнинг сўзларини келтиради Goal.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz