Қайднома

Қидирув

«Насаф»: Ёш футболчилар билан шартномани узайтирилмоқда

«Насаф»: Ёш футболчилар билан шартномани узайтирилмоқда

  23.01.2021 07:50
  0
  109
«Насаф»: Ёш футболчилар билан шартномани узайтирилмоқда

«Насаф» футбол клуби ўтган мавсумда бош жамоа сафида дебют мавсумини ўтказган ва мухлислар эътиборини қозонган Ҳусайн Норчаев, Абубакрризо Турдиалиев  ҳамда Муродбек Хўжамбердиевлар билан ўртадаги шартнома муддатлари 2023 йил охиригача узайтирилди.

Ўзингизга маълум, ўтган мавсумда Ҳусайн Норчаев “Насаф”нинг турли ёшдаги учала жамоаси таркибида ҳаракат қилиб, ҳар учала жамоа билан ҳам соврин ютган футболчига айланганди. Норчаев дебют мавсумдаёқ Суперлигада учта гол уришга эришган. Абубакрризо Турдиалиев ҳам Суперлигада иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Жамоанинг яна бир умидли футболчиси Муродбек Хўжамбердиевни Суперлигадаги ўйинлари билан мухлислар кўнглидан жой олди деб бемалол айтиш мумкин.

«Насаф» футбол клуби раҳбарияти ҳозирги кунда таркибдаги бир қатор етакчи футболчилар Марко Станоевич, Бобир Абдихолиқов ҳамда Шароф Муҳитдиновлар билан ҳам музокара олиб бормоқда. Музокаралар якунланганидан сўнг сиз азиз мухлисларга бу ҳақида маълумот берамиз.


Манба: fcnasaf.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz