Хабарингиз бор, "Пахтакор" БААдаги йиғин доирасида биринчи назорат ўйинини эртага "Зенит"га қарши ўтказади.
Ушбу жамоалар расмий беллашувда охирги марта 1990 йил майдонга тушишган. Тошкентда СССР чемпионати баҳсида "Шерлар" 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда “Пахтакор”дан Игорь Шквирин ва Хорен Оганесян, “Зенит”дан эса Дмитрий Радченко тўп киритган.
Бу икки жамоа иштирокида чемпионатлар доирасида жами 46 ўйин ўтказилган. Питерликлар 19, тошкенликлар эса 18 ғалабага эришган. 9 учрашув дуранг билан тугаган. Рақиб дарвозасига 65 тўп киритган "Пахтакор" ўз дарвозасидан 67 гол олиб чиққан. Ушбу рақиб устидан 1968, 1973 ва 1982 йиллари "Шерлар" 5:0 ҳисобида устун келишган.
Бу жамоалар тарихини ўзаро боғлаб турувчи футболчи Юрий Загуменних саналади. У 1970-75 йилларда "Зенит", 1976 йилдан бошлаб эса "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган. 1979 йил авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган. Питерликлар тарихидаги энг кучли 50 футболчи рўйхатига киритилган.
Маълумот учун, "Зенит" ва "Пахтакор" ўртасидаги ўртоқлик ўйини 24 январь, якшанба куни Тошкент вақти билан 12:00да Дубайдаги "Над Ал Шеба" мажмуаси майдонида бошланади.
Манба: @pakhtakor_fc
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20