Қайднома

Қидирув

Муносиблар эътироф этилди

Муносиблар эътироф этилди

  23.01.2021 21:50
  0
  220
Муносиблар эътироф этилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йилдан бошлаб янги анъанани йўлга қўймоқда.

Ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган ҳамда мамлакатимизда футбол оммавийлигини оширишда муҳим ўрин тутган футболчи ва мутахассислар ЎФА президентининг махсус совринлари билан тақдирланди.

ЎФА мажлислар залида ўтган бугунги тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, биринчи вице-президент Равшан Эрматов ва бўлинмалар раҳбарияти иштирок этди.

Бу йил ушбу тақдирлаш жараёни биринчи бор йўлга қўйилди ва унда 5 та номинация жорий этилди.

Ўтган мавсумда мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган, терма жамоаларимиз сафида ишончли ўйин кўрсатган Иброҳимҳалил Йўлдошев «Йил кашфиёти» номига сазовор бўлди. Совринни Равшан Эрматов ёш футболчимизнинг отаси Хабибулло Йўлдошевга топширди.

Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Денисов «Миллий терма жамоа фахрийси» совринига муносиб деб топилди.

Ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида барчага ўрнак бўладиган, ҳар бир терма жамоанинг рамзига айланган футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистон МТЖдаги мардонавор ҳаракати ва фидоийлиги учун «Миллий терма жамоа юраги» соврини билан тақдирланди.

Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Салиевнинг футбол оммавийлик даражасини оширишдаги меҳнатларига муносиб баҳо берилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов Эргаш Салиевни «Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун» соврини билан тақдирлади.

Италиянинг «Женоа» клуби сафида сермаҳсул ва юқори даражали ўйин кўрсатиб, ўзбек футболини жаҳонга янада танитаётган Элдор Шомуродов асосий номинация бўлмиш «Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи» совринига лойиқ деб топилди.

Мазкур совринни тажрибали футболчимизнинг отаси Азамат Шомуродов ЎФА раҳбаридан қабул қилиб олди.


Манба: www.UFA.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz