Қайднома

Қидирув

Исломбек Исмоилов: “"Турон" ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади”

Исломбек Исмоилов: “"Турон" ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади”

  24.01.2021 08:30
  0
  191
Исломбек Исмоилов:  “

Хабарингиз бор, бугун Фарғона шаҳрида "Ҳоким кубоги-2021" мусобақаларига старт берилди. Мазкур мусобақанинг "В" гуруҳидан ўрин олган “Турон”нинг асосий таркиб вакиллари 1-турда Наманганнинг "Навбаҳор-2" жамоасига қарши майдонга чиқиб йирик 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришдилар. Шу муносабат билан бўлиб ўтган учрашув ҳақида жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ислом ака, аввало мусобақанинг дастлабки учрашувидаги ғалаба билан табриклаймиз. Бугунги баҳс тафсилотлари ва "Ҳоким кубоги-2021" мусобақасидаги режалар хусусида ўртоқлашсангиз?

- Аввало барча "Турон" мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, гарчи норасмий бўлса ҳам расмий мақомга тенг бўлган мавсумдаги илк ўйинимизни ўтказдик. Биринчи ўйинда ҳар доим осон бўлмайди, бундан ташқари ёш жамоага қарши майдонга чиққанда тажрибали футболчиларда психологик ва мотивация жиҳатидан муаммолар кўзга ташланиши табиий хол. Шунга қарамасдан жамоамиз йигитлари маҳорат бобида ёшлардан устун эканликларини кўрсатишди.

Мавсумолди ўйинларда йигитларда жисмоний толиқиш кузатилиши табиий хол. Шу каби омиллар ҳисобига учрашувнинг икки бўлимида икки хил таркиб билан ҳаракатландик ва бу орқали қўл остимиздаги барча футболчиларга имконият беришга ҳаракат қилдик. Бу мусобақа биз учун мавсумга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Насиб бўлса навбатдаги учрашувларда ҳам ғалаба қозониб жамоамиз мухлисларини хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Шу ўринда айтиш жоиз, бугунги учрашувга Ўзбекистон туманидан узоқ демасдан ташриф буюрган мухлислар стадионга киритилмагани бир оз тушунарсиз. Бу холат 100 километрдан ортиқроқ масофа босиб келиб ўйинни ташқаридан бир амаллаб кўриб кетган футбол ихлосмандларига нисбатан адолатсизлик бўлди. Негадир тур доирасида бўлиб ўтган қолган баҳсларда стадионга мухлислар қўйилди. Мазкур вазият бўйича мусобақа ташкилотчилари жамоатчилик олдида тушунтириш бериши мантиқан тўғри бўларди.

Бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақасида бир қатор номдор жамоаларнинг иштирок этаётганлиги турнир нуфузини янада ортишига хизмат қилади. Барча иштирокчи клубларга омад ёр бўлишини тилайман. "Турон" ҳар қандай мусобақада ғолиблик учун курашади, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат" - дейди жамоа бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Манба: fcturon.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz