Қайднома

Қидирув

Лутфулла Тўраев: «Фарғонага кубок учун келдик»

Лутфулла Тўраев: «Фарғонага кубок учун келдик»

  24.01.2021 08:55
  0
  224
Лутфулла Тўраев: «Фарғонага кубок учун келдик»

Хабарингиз бор, кечадан Фарғонада “Хоким кубоги-2021” мусобақаси старт олди. Бугун Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби турнирдаги дастлабки ўйинини “Навбаҳор-Фарм”га қарши ўтказади. Биз мусобақа олдидан "қаодирғочлар" сардори Лутфулла Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бу каби турнирда биринчи марта қатнашяпман. Шахсан менга «Ҳоким Кубоги» мусобақаси қизиқ кўриняпти. Кеча машғулотдан олдин мураббийимиз Марат Валентинович бир яхши гапни айтди. Қандай турнирга келишингдан ва рақибинг ким бўлишидан қатъий назар, ижобий натижа билан ортга қайтиш керак. Мусобақага узоқ масофадан йўл босиб келиб, шунчаки қайтиб кетиш керак эмас. Шунинг учун биз ҳам Фарғонага шунчаки келмадик. Мусобақада қатнашиб, кубок билан ортга қайтишни мақсад қилганмиз ва албатта бунинг учун бор имкониятимизни ишга соламиз, меҳнат қиламиз. Футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Машғулотларни бошлаганимизга уч ҳафта бўлди. Бир-биримизни тўлиқ тушуниб олишимиз ва кучли жамоага айланишимиз учун бу муддат кифоя деб ўйлайман. Профессионал футболчига рақибнинг аҳамияти бўлмаслиги керак. Бу ҳаммага тегишли гап, шу қаторда бизга ҳам.  Насиб, ҳаммаси яхши бўлади ва ўйлаган ниятимизга етамиз, - деди футболчи.


Манба: FC BUNYODKOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz