Қайднома

Қидирув

"Бунёдкор" бош мураббийи: «Бу каби турнирларнинг ўз ўрни бор»

"Бунёдкор" бош мураббийи: «Бу каби турнирларнинг ўз ўрни бор»

  24.01.2021 12:24
  0
  218

Фарғонада старт олган «Ҳоким Кубоги» «Бунёдкор» учун янгилик десак муболаға бўлмайди. Зеро, жамоа аввал бу каби мусобақада иштирок этмаган. Биз “қалдирғочлар” бош мураббийи Марат Мифтахуддиновнинг турнир ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Даставвал мусобақага таклиф этгани ва барча шароитларни яратиб бергани учун Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровга «Бунёдкор» футбол клуби номидан ўз миннатдорлигимни билдираман!

«Ҳоким Кубоги» сингари мусобақаларнинг ўз ўрни бор. Тўғри, янги мавсумга ўртоқлик учрашувлари орқали ҳам тайёргарлик кўриш мумкин, лекин бу каби турнирларда футболчиларда ғолибликка иштиёқ юқори бўлади. Рақиб қайси жамоа бўлишидан қатъий назар, ютишни, кубокни қўлга киритишни истайди. Шунинг учун бундай мусобақалар орқали ҳам жамоа ўйинини шакллантириш ғолиблик руҳиятини ўстириш мумкин. Ўртоқлик ўйини ўз номи билан ўртоқлик. Унда натижа талаб қилинмайди. Фақат ўйинни шакллантириш кўзда тутилади.

Ўйлайманки, «Ҳоким Кубоги»нинг нуфузи йилдан-йилга кўтарилиб бораверади. Бу йил Қирғизистондан жамоа қатнашяпти. Қолаверса, Суперлигадан водий клубларидан ташқари «Бунёдкор» ва «Бухоро» ҳам Фарғонага етиб келган. Насиб қилса, келаси йилдан бошлаб турнирда Суперлиганинг бошқа клублари ҳам қатнашади деган умиддаман, - деди мутахассис.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz