Қайднома

Қидирув

Сульшер: “Погба билан очиқ ва тўғридан-тўғри гаплашаман

Сульшер: “Погба билан очиқ ва тўғридан-тўғри гаплашаман

  24.01.2021 13:30
  0
  180
Сульшер: “Погба билан очиқ ва тўғридан-тўғри гаплашаман

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер жамоа ярим ҳимоячиси Пол Погба билан муносабатлари ҳақида гапирди.

«Полнинг вазифаси - формага келиш ва футбол ўйнаш. Менинг вазифам у билан очиқ ва ҳалол бўлишни, маслаҳат бериш. Мен у билан ҳеч қачон муаммога дуч келмаганман. Мен Погба билан очиқ ва тўғридан-тўғри гаплашаман. Биз ҳар доим яхши муносабатда бўлганмиз. Пол ажойиб оиладан ва ақлли йигит. У менинг айтганларимнинг барчасини тушунади ва ишлайди», - дея Сульшернинг сўзларини келтиради Goal.com.

Эслатиб ўтамиз, Погба 2016 йилда «Ювентус» дан «Манчестер Юнайтед» га ўтган эди. Франсуз ярим ҳимоячиси ушбу мавсум чемпионатнинг 16 ўйинида 3 та гол урди. Погба Франсия терма жамоаси таркибида - жаҳон чемпиони (2018), Европа чемпионатининг кумуш медаль соҳиби (2016).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz