Қайднома

Қидирув

А Серия. Бугун Шомуродов жамоаси ўйнайди

А Серия. Бугун Шомуродов жамоаси ўйнайди

  24.01.2021 15:25
  0
  234
А Серия. Бугун Шомуродов жамоаси ўйнайди

Бугун А Сериянинг 19-тури доирасида  «Женоа»(миз) ўз майдонида «Каляри» клубини меҳмон қилади.

Айни дам, жамоалардаги ҳолат турлича. Элдор Шомуродов жамоаси янги мураббий қўл остида инқироздан чиқиб бормоқда. Сардиняликларда эса мураббий ўзгариши энди содир бўлиши мумкин. Чунки, клуб инқироз ҳолатини ноябрдан бери бошдан ўтказмоқда. Кетма-кет 6 ўйиндаги мағлубиятли церийа келажаги бор деб қаралаётган Эусебио Ди Франческони яна истеъфо беришига сабаб бўлиши мумкин. Ваҳоланки, мазкур мутахассис бундан 4-5 йил аввал келажакдаги машҳур италиялик мураббийлардан бўлиши тахмин қилинган эди. «Сассуоло»ни А Церийага олиб чиққан ва «Рома» билан «Барселона»ни ЕЧЛдан чиқариб юбориб, сал қолса «Ливерпул»ни ҳам финалдан олиб қолиши мумкин эди. Бу «Рома» учун халқаро майдонда сўнги 37 йил ичидаги энг яхши натижа бўлиб қолмоқда.

Аммо, унинг услуби жисмоний тарафдан катта куч талаб этади. «Каляри» футболчилари эса бу талабга жавоб бера олишмаябди. Наингголан, Годин, Педро, Симеоне, Клаван, Нандес сингари истеъдодли футболчилари бор клуб ўзидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаябди.

«Женоа» (миз)га тўхталадиган бўлсак, клуб секин оёққа турмоқда. Ўтган турда Бергамода «Аталанта» билан бўлган дуранг, кеча «Сан-Сиро»даги воқеалардан сўнг аслида ғалабага тенгдек кўринмоқда. Генуяликлар бугунги рақибига қарши ўйинларда охирги марта 2014 йилда ўз майдонларида мағлуб бўлишган. Шундай экан, фаворит бу «Женоа».

Элдорга эса омад!

Ҳасан Турдиалиев


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz