БАА йиғини доирасида “Пахтакор” биринчи ўртоқлик баҳсида Россия чемпиони "Зенит"га имкониятни бой берди.
Ўйинда бош мураббий Питер Хюистра икки бўлимда турли таркибларни синаб кўрди. Футболчилар ҳали кўп машғулотларда иштирок этмагани сабабли жисмоний юкламани тенг тақсимлаш катта аҳамиятга эга даврда мураббий шунга қарор қилди. Дастлабки 20 дақиқада ташаббусга эга бўлган питерликлар иккита тўп киритишди. Мостовой ҳисобни очган бўлса, Крапухин бирга-бир вазиятда орадаги фарқни оширди. Кейинчалик ўйиндаги устунлик жамоамиз томонига ўтди. Бироқ Дердийок, Сайфиев ва Собиржонов берган аниқ зарбалардан кейин "Зенит" посбони Васютин маҳорат кўрсатди.
Иккинчи бўлимда "Пахтакор" яққол ташаббусга эга бўлди ва жуда кўп марта кескин вазиятларни юзага келтирди. Бироқ сўнгги узатмани бериш ёки зарбани кучлироқ йўллашда камчиклар кўзга ташланди. Рақиб эса пенальтидан сўнг ҳисобни йириклаштирди. Мостовой баҳсда дублга эришди. “Пахтакор”нинг аниқ зарбаларини Васютин қайтариб қолди. Шундай қилиб, илк назорат беллашувида "Пахтакор" мағлубиятга учради.
Иккинчи ўртоқлик учрашуви 30 январь куни "Жебел Али" мажмуасида Россиянинг бошқа бир клуби "Спартак"ка қарши бўлиб ўтади.
"ЗЕНИТ" - "ПАХТАКОР" - 3:0 (2:0)
24 январь. Дубай. "Над Ал Шеба" мажмуаси.
Ҳакам: Михал Оченаш (Словакия).
"Зенит": Васютин, Чистяков, Прохин, Сазонов, Сантос, Круговой, Барриос, Оздоев, Шамкин, Крапухин, Мостовой.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев, Ҳамробеков, Собирхўжаев, Эркинов, Холматов, Собиржонов, Дердийок.
2-бўлим: Суюнов, Азмиддинов, Чобанов, Аъзамов, Комилов, Козак, Иминов, Розиев, Темиров, Йўлдошев, Ҳошимов.
Голлар: Мостовой, 2 - 1:0. Крапухин, 17 - 2:0. Мостовой, 57-пен - 3:0.
Манба: @pakhtakor_fc
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20