Қайднома

Қидирув

“Ҳоким Кубоги-2021”. “Қўқон-1912” мусобақани ғалаба билан бошлади

“Ҳоким Кубоги-2021”. “Қўқон-1912” мусобақани ғалаба билан бошлади

  24.01.2021 16:55
  0
  264
“Ҳоким Кубоги-2021”. “Қўқон-1912” мусобақани ғалаба билан бошлади

“Қўқон-1912” жамоаси бугун Фарғонада давом этаётган “Вилоят ҳокими кубоги-2021”даги иштирокини бошлади. Қўқонликларнинг гуруҳ босқичидаги бирини рақиби – “Андижон” клуби бўлди. Ўйин кутилганидек “Қўқон-1912” футболчиларининг шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Улар 5-дақиқада ҳисобни ҳам очишди. Қанотдан ошириб берилган тўпни Шоҳназар Норбеков боши билан рақиб даровозасига жойлади. 22-дақиқада қўқонликлар ҳисобни оширишлари мумкин эди. Мелиев қулай имкониятдан фойдалана олмади. 29-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг кучли зарбасини рақиб посбони катта қийинчилик билан бартараф этди. 35-дақиқада Норбеков қулай имкониятга эга бўлганди. Унинг зарбасини рақиб дарвозабони қийинчилик билан бартараф қилди. 42-дақиқада Авазхон Маматхўжаев чиройли узатма билан Мўмин Мелиевни жуда қулай вазиятга чиқарган эди. Мўминжоннинг дарвоза томон йўллаган зарбасини андижонлик ёш дарвозабон қайтаришга муваффақ бўлди. 45-дақиқада андижонликлар ҳисобни тенглаштиришди. Даврон Фарҳодов “Қўқон-1912” дарвозасини ишғол этди. Танаффусга жамоалар шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам Ашурматов шогирдлари фаол тарзда бошлашди. Уларнинг кетма-кет ҳужумлари 74-дақиқада самара келтирди. Захирадан майдонга тушган Собит Синдаров рақиб “Андижон” дарвозасини аниқ нишонга олди. 80-дақиқада қўқонликлар учинчи тўпни киритишди. Гол муаллифи – Сардор Азимов бўлди.

Ўйннинг охирги дақиқаларига қадар ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва шу тариқа “Қўқон-1912” мусобақани ғалаба билан бошлашди.

"ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021"

"D" гуруҳи.

1-тур.

“Қўқон-1912” – “Андижон” – 3:1 (1:1)

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Исмоил Толибжонов, Амориддин Саидов.

Голлар: Шоҳназар Норбеков (5), Собит Синдаров (74) , Сардор Азимов(80) - Даврон Фарҳодов (45).

 “Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Аваз Маматхўжаев, Ойбек Рустамов (Иқбол Маликжонов – 67), Фарҳод Бекмуродов (Собит Синдаров – 60), Рустам Абдуҳамидов (Азамат Исроилов – 71), Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов-55), Александр Мерзляков (Шохрух Холматов – 76), Шоҳназар Норбеков (Сардор Етовқўзиев – 76), Мўмин Мелиев, Мурод Холмуҳаммедов (Муҳсин Норматов – 76).

Захира: Хуршид Хўжаев, Элдор Адҳамов.

“Андижон”: Анвар Назиров, Муҳаммадали Турсунов, Ислом Маматказин, Абдулатиф Ойбеков, Аҳмад Муқимжонов, Шукур Пўлатов, Шохрух Раҳмиддинов, Асад Каримов, Муҳаммад Умаров, Даврон Фарҳодов, Иззат Абдулҳақов.

Захира: Фахриддин Аҳмадов, Муҳаммадали Жўраев, Абдувосит Воситхонов, Абурайҳон Орифжонов, Одил Рустамбеков, Ҳожиакбар Мўминов, Бобурмирзо Низомов.


Манба: ФКҚЎҚОН-1912


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz