Қайднома

Қидирув

Марат Мифтахуддинов: «Дуранг фойдали бўлиши мумкин»

Марат Мифтахуддинов: «Дуранг фойдали бўлиши мумкин»

  24.01.2021 16:10
  0
  128
Марат Мифтахуддинов: «Дуранг фойдали бўлиши мумкин»

«Ҳоким Кубоги»нинг 1-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Навбаҳор фарм» (0:0) учрашувидан кейин «қалдирғочлар» устози Марат Мифтахуддиновнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Ўйин тенг курашлар остида ўтди, деб ўйлайман. Ҳар иккала жамоада ҳам гол уриш учун имкониятлар бўлди. Шунчаки, вазиятлардан фойланилмаганлиги сабабли учрашув дуранг натижа билан якунланди. Бугун рақибнинг кучига етарлича баҳо бера олмаганимиз кўринди. Дурангнинг асосий сабабларидан бири ҳам шу. Зеро, футболчилар ўйингача ўзини руҳан тайёрлаб олмаса, учрашув давомида буни бажариш мушкул. Бугун ҳам шундай бўлди. Биринчи бўлимни ўзимиз хоҳлагандек ўтказа олмадик. Танаффусдан кейин ҳаммаси жойига тушгандек кўрингандики, аммо барибир вазият ижобий томонга ўзгармади. Чунки айтганимдек, баҳс давомида руҳиятни ўзгартириш осон эмас. Аксинча, рақиб «Бунёдкор»дек жамоага қарши тўп сураётганини ҳис қилган ҳолда иштиёқ билан тўп сурди. Майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашишди. Майдоннинг ҳолати жуда ёмон демаган бўладим. Боиси, қиш мавсуми учун табиий майдонларнинг ҳолати деярли шундай бўлади. Шунчаки, биз бугун ўзимизга ўхшамадик, бунинг натижаси ўлароқ ғалаба қозона олмадик. Бугунги дурангнинг фойдала томонлари ҳам бўлиши мумкин. Яъни, футболчилар кейинги учрашувларда бошқачароқ руҳиятда майдонга чиқишади. Рақибнинг кучига жиддий баҳо беради.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz