Қайднома

Қидирув

Рашид Ғофуров: « Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди»

Рашид Ғофуров: « Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди»

  24.01.2021 19:05
  0
  218
Рашид Ғофуров: « Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди»

«Ҳоким Кубоги»нинг 1-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Навбаҳор фарм» (0:0) учрашувидан кейин «лочинлар» устози Рашид Ғофуровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Бугун мен кутганимданда яхшироқ ўйин ўтказдик. Биз «Бунёдкор»га қарши баҳсга муносиб тайёргарлик кўргандик. Чунки «қалдирғочлар» яхши рақиб. Шогирдларим ишонч билан тўп суришди. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Зеро, дарвозани ишғол қилиш бўйича бизда кўпроқ вазиятлар бўлди.

Футболчиларим бугун шундай шижоат, иштиёқ ва ғалаба хоҳиши билан тўп сургани рақиб «Бунёдкор» эканлиги билан боғлиқ эмас. Шунчаки, мусобақага тайёргарлигимиз аъло даражада бўлганди. Қолаверса,жамоавий ўйин борасида ҳам ижобий томонларимизни кўрсата олдик. Аслида асосийси ҳам шу. Ўйлайманки, қолган баҳсларда ҳам шундай ўйин намойиш қиламиз, - деди мутахассис.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz