Маҳоратли ярим ҳимоячи Абдужамол Исроилов “Навбаҳор”ни тарк этди. 24 ёшли футболчи янги мавсумда Про-лига вакили “Бухоро”да тўп суради.
Исроилов жамоа таркибига 2019 йилги мавсумда қўшилиб, ўша йилги мавсумнинг 11-туридан ўрин олган АГМК – “Навбаҳор” учрашувида жиддий жароҳатланиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.
Абдужамол Исроилов 2019 йили “лочинлар” таркибида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 837 дақиқа ҳаракатланган ва 1 та голга муаллифлик қилганди.
“Биз маҳоратли футболчининг “Навбаҳор”даги фаолияти учун ўз минатдорчилигимизни билдирамиз ҳамда кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз”, - дейилади, клуб матбуот хизмати хабарида.
Манба: “Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17