Қайднома

Қидирув

«Арсенал» Ўзилнинг «Фенербаҳче»га ўтганини эълон қилди

«Арсенал» Ўзилнинг «Фенербаҳче»га ўтганини эълон қилди

  24.01.2021 23:05
  0
  127
«Арсенал» Ўзилнинг «Фенербаҳче»га ўтганини эълон қилди

Германия терма жамоасининг собиқ яримҳимоячиси Месут Ўзил «Арсенал»ни тарк этди.

Бугун, Лондон клуби 32 ёшли хавбекнинг Туркия гранди «Фенербаҳче»га ўтганини эълон қилди.

Маълумот учун, Ўзил «тўпчилар» сафига 2013 йили «Реал»дан ўтганди. У жамоа билан 4 бор Англия Кубогида ва 1 марта Англия Суперкубогида ғолиб бўлди.

Шунингдек, «Арсенал»нинг собиқ футболчиси турк клубида тиббий кўрикдан ўтди ва жамоа билан 3,5 йилга мўлжалланган битимга имзо чекди.

Аввалроқ Ўзилнинг ярим йиллик маошини «Арсенал» тўлаши, сўнг германиялик хавбек «Фенербаҳче»да йилига 5 млн евро олиши хабар қилинганди. Бундан ташқари, яримҳимоячи Истанбул жамоасидан 2,5 млн евро кўтарма пули ҳам олади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz