Қайднома

Қидирув

Питер Хюистра: "Футболчилар "Зенит" билан баҳсда яхши юклама олишди"

Питер Хюистра: "Футболчилар "Зенит" билан баҳсда яхши юклама олишди"

  25.01.2021 12:20
  0
  123
Питер Хюистра:

"Пахтакор" бош мураббийи Питер Хюистра "Зенит" билан назорат баҳасидан кейин ўйин ва жамоа тайёргарлиги хусусида тўхталди.

- Йиғинда биринчи ўйинни Россия чемпиони "Зенит"га қарши ўтказдик. Илк баҳс бўлгани учун қийин бўлди. Футболчилар яхши ишлашди, бир бўлимдан тўлиқ юклама олишди. Машғулотларни бошлаганимизга қисқа вақт бўлганини ҳисобга олсак, бу биз учун яхши синовга айланди.

Драган Черан ва Аброр Исмоиловнинг жароҳатларига тўхталсам, Драган умумий гуруҳга қўшилиш учун ишламоқда. Аброр эса тиззасидан жароҳат олган, шифокор ва физиотерапевт билан тер тўкмоқда. У 1-2 ҳафтада майдонда тўлиқ машқ қилишни бошлайди. Қолган футболчилар соғ-саломат. Йиғинда қийин бўлади. Мавсумга яхши ҳолатда кириб борадиган тайёргарликка эга бўлишимиз керак, - деди мутахассис.


Манба: @pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz