Қайднома

Қидирув

«Барселона» қарзлари миллиард евродан ошиб кетди

«Барселона» қарзлари миллиард евродан ошиб кетди

  26.01.2021 09:50
  0
  219
«Барселона» қарзлари миллиард евродан ошиб кетди

Эълон қилинган ҳисоботга кўра, клубнинг қарши миллиард евродан ошган - 1,173 млрд евро. Улардан 730 млн евросини «кўк-анорранглилар» яқин муддатда тўлаб беришлари керак.

Шунингдек, жамоа йилни 488,4 млн евро миқдорида зарар билан якунлади. Қарздорликнинг 265 млн евроси кредит ташкилотларига қайтарилиши керак бўлган сумма ҳисобланса, «Барса»нинг ўз ходимларидан қарзи 164 млн еврога етди.

Marca тарқатган хабарга кўра, «Барса» кредит билан боғлиқ қарзларни қайтариш муддатини кечиктириш бўйича ташкилотлар билан музокара олиб бормоқда. Клуб буни камида 2021 йилнинг 30 июнига қадар кечиктирмоқчи. Баъзи кредиторлар бу таклифга рози бўлишди. Жамоа қолганлар билан музокараларни давом эттирмоқда.

Ҳисоботнинг эътиборга молик яна бир жиҳати - «Барселона» 2021 йилда ишқибозларнинг стадионга қайтишига ва улардан келадиган даромаддан умид қилмоқда. Хусусан, «Барса» жорий мавсум охирига қадар томошабинларниг ташрифидан 56 млн доллар даромад олмоқчи. Режага кўра, февраль ойида стадионнинг 25 фоизи миқдорида, май ойида эса 50 фоизга ишқибозлар билан тўлдириш учун рухсат берилишига умид қилмоқда.

Аввалроқ «Зенит» клуби Малкомнинг трансфери бўйича «Барселона»га 9,5 миллион евро миқдорида пул тўламагани ҳақида маълумот тарқатилган эди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz