Қайднома

Қидирув

Андижон Виталий Мирний билан ишни тўлиқ якунлади

Андижон Виталий Мирний билан ишни тўлиқ якунлади

  26.01.2021 10:30
  0
  218
Андижон Виталий Мирний билан ишни тўлиқ якунлади

Андижон Виталий Мирний билан ишни тўлиқ якунлади. ФИФА бу бўйича ишни кун тартибидан олиб ташлади. Бу ҳақда ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев ўз телеграм каналида маълум қилди.

Радослав Алексич масаласи ҳали очиқ. Клуб мазкур футболчи билан ишлашни бошлаган. Катта эҳтимол билан уч кун ичида Андижон бу муаммони ҳам ҳал қилади. Шунингдек, клуб Ибе Микаэль Окоро билан қарздорликни 40 кун ичида бартараф этиш керак.

Эски Андижондан қолиб кетган яна бир мерос бор — Предраг Вуйович. ФИФА 25 февралда ишни кўриб чиқади. Клуб эса аллақачон футболчининг юристи билан алоқага чиққан ва музокара давом этяпти. Ўйлашимизча, Андижон 25 феврални кутиб ўтирмай, бу ишни ҳам ҳал қилмоқчи.

Қолгани ўзбекистонлик футболчи ва мураббийлар билан қарздорликлар масаласи. Бу борада Футболчилар уюшмаси иш олиб боради ва ҳар бир даъвогар учун алоҳида муддатлар келишилинади.

Андижон клубининг янги раҳбарияти охирги ярим йилда катта ишни амалга оширди. Улар клубни параллел ушлаб туриш билан бирга, эски Андижоннинг барча муаммоларини ҳам ҳал қилиш билан банд.


Манба: @diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz