Қайднома

Қидирув

«Барселона» трансферлардан 126 миллион қарздор

«Барселона» трансферлардан 126 миллион қарздор

  26.01.2021 12:18
  0
  187
«Барселона» трансферлардан 126 миллион қарздор

«Барса» футболчиларнинг трансфериларидан 126 миллион евро қарз бўлиб қолган. Marca нашрининг хабар беришича, каталонияликлар Филиппе Коутиньонинг трансфери учун «Ливерпул»га 40 миллион беришлари керак. «Аякс» Френки де Йонг учун 16 млн, «Бордо»га Малком учун 10 млн, «Бетис»га Хуниор Фирпо учун 9 млн ва «Гремио»га Артур учун 8 миллион евро тўлашлари лозим. Шунингдек, каталонияликларнинг бошқа футболчилар учун ҳам қарзлари бор. Бу қарзларни жамоа 30 июнгача тўлаши лозим.

Аммо айрим футболчилар учун пул олишлари ҳам мумкин. Масалан «Зенит» Малком учун 9,4 млн, «Хетафе» Марк Кукурельо учун 16 млн ва «Ювентус» Артур учун 5,7 миллион евро тўлаши керак. Умумий ҳисобда «Барселона» бошқа клублардан 46 млн евро хақдор.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz