Қайднома

Қидирув

Улуғбек Мирзаев «Бунёдкор»га қайтди

Улуғбек Мирзаев «Бунёдкор»га қайтди

  26.01.2021 10:50
  0
  212
Улуғбек Мирзаев  «Бунёдкор»га қайтди

Мирзаев Улуғбек Абдусатторович «Бунёдкор» футбол клуби директорлиги лавозимига қайтди.

«Бунёдкор» футбол клубида узоқ йиллар турли лавозимларда меҳнат қилган, 2019 йил 8 январь куни жамоага директор этиб тайинланган Улуғбек Мирзаев қисқа танаффусдан кейин раҳбарлик лавозимида иш бошлади. 

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» футбол клуби Улуғбек Мирзаев раҳбарлигидаги илк мавсумдаёқ Суперлигада 3-ўринни эгаллаб, бронза медалларга эга чиқиб, бир неча йиллик танаффусдан сўнг совриндорлар қаторидан жой олган ва Осиё Чемпионлар лигасининг саралаш босқичида иштирок этган эди.     

Шунингдек, Улуғбек Мирзаев директорлиги даврида маркетинг йўналишида олиб борилган самарали ишлар туфайли жамоа реклама-ҳамкорлик шартномаларидан маълум суммада маблағ ишлаб топишга муяссар бўлди. Қолаверса, ажратилган маблағлар тўғри ва мақсадли идора этилиши натижасида бир неча йиллар давомида йиғилиб қолган қарзларнинг кўп қисми тўлаб берилди. Энг асосийси, жамоа 2020 йилги мавсумга футболчи, мураббий ва ходимлардан қарз бўлмай кириб келди. 

Қисқа муддатли танаффусдан кейин директорлик лавозимига тикланган Мирзаев Улуғбек Абдусатторовичнинг «Бунёдкор»га қайтиши самарали бўлишини тилаган ҳолда раҳбарлик фаолиятига омад тилаб қоламиз!


Манба: FC BUNYODKOR


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz