Қайднома

Қидирув

Кутроне Италияга қайтиши мумкин

Кутроне Италияга қайтиши мумкин

  26.01.2021 17:46
  0
  213
Кутроне Италияга қайтиши мумкин

«Вулверхэмптон»нинг италиялик ярим ҳимоячиси Патрик Кутроне Италия А сериясига қайтиши мумкин. Айни пайтда футболчига «Удинезе» қизиқиш билдирмоқда. Журналист Фабрицио Романонинг хабар беришича, томонлар бу борадаги музокараларни бошлаб юборишган.

Хабарларга кўра, музокаралар «Вулвз» «Реал Сосьедад»дан Виллиан Жозени ижарага олганидан сўнг бошланган.

Кутроне «Фиорентина»да ижарада ўйнаётганди. Бироқ флоренцияликлар футболчи билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиб, уни ортга қайтаришганди.

Кутроне «Милан» тарбияланувчиси ҳисобланади. 2019 йилда миланликлар уни «Вулверхэмптон»га 22 млн. еврога сотишганди. Айни пайтда Transfermarkt унинг трансферини 12 млн. еврога баҳоламоқда.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz