Қайднома

Қидирув

Моуриньонинг муносабати

Моуриньонинг муносабати

  26.01.2021 18:56
  0
  135
Моуриньонинг муносабати

«Тоттенхэм» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Челси» устози Фрэнк Лэмпарднинг истеъфога чиқарилишига ўз муносабатини билдирди.

«Менимча Фрэнк бу борада мен ёки бошқалар билан гаплашишни истамайди. Оила аъзолари ва яқинлари бундан мустасно. Лекин ҳамкасбим ишидан айрилса ҳамиша қайғураман. Фрэнк мен учун фақат ҳамкасб эмас. У фаолиятимдаги мухим инсонлардан биридир. Шу боис ҳам унинг истеъфосидан икки карра қайғудаман»,-деди Моуриньо Goal порталига берган интервьюсида.

Олдинроқ, Лэмпарднинг ўрнини «ПСЖ»нинг собиқ устози Томас Тухель эгаллаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқаганди. «Челси» германиялик мутахассисга 2022 йилнинг ёзигача шартнома таклиф қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz