Қайднома

Қидирув

Нурмагомедов Дубайда «спартакчилар» билан футбол ўйнади

Нурмагомедов Дубайда «спартакчилар» билан футбол ўйнади

  26.01.2021 13:20
  0
  218
Нурмагомедов Дубайда «спартакчилар» билан футбол ўйнади

Ҳабиб Нурмагомедов «Спартак» Дубайда йиғин ўтказаётган манзилга борди ҳамда «спартакчилар» билан футбол ўйнади.

UFC жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов унинг жамоасида Остон Ўрунов ва Зелимхан Бакаев, аралаш жанг санъатлари устаси Ислом Махачев тўп тепганини ўз инстаграм саҳифаси орқали маълум қилди. Рақиб жамоа таркибида эса, Георгий Жикия, Аяз Гулиев ва ҳозир блогерлик қилаётган собиқ футболчи Евгений Савин тўп тепган. Ушбу учрашувда Остон Ўрунов ва Ҳабиб Нурмагомедов жамоаси тўртта тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик футболчи Ҳабибнинг жамоасида энг яхши ўйинчи бўлди.

Ўйиндан сўнг Ҳабиб Нурмагомедов: “Агар хафа қилиб қўйган бўлсак, узр сўраймиз. Кейинги ўйинда, албатта, ғалабани сизларга тақдим қиламиз. Бу гал биз жанг қилишдан ташқари футбол ўйнашни ҳам билишимизни кўрсатиб қўйишимиз шарт эди”, - дея фикр билдирди.


Манба: @UZREPORT_SPORT


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz