Қайднома

Қидирув

Гари Невилл: Лемпард “Челси”нинг навбатдаги қурбонига айланди

Гари Невилл: Лемпард “Челси”нинг навбатдаги қурбонига айланди

  26.01.2021 18:35
  0
  207
Гари Невилл: Лемпард “Челси”нинг навбатдаги қурбонига айланди

Гари Невилл истеъфога чиқарилган Френк Лемпард ўрнига Томас Тухелнинг «Челси» мураббийи этиб тайинланиши мумкинлиги борасида ўз фикрини билдирди:

“«Челси»да доим шунақа. Миш-мишлар пайдо бўлади ва тез орада мураббий ўзгаради. Бироз ҳайрон қолдим, чунки Лемпардга янги футболчилар билан ишлашга оз вақт берилди. Ўтган йили унга вақт берилди, трансферлар тақиқланганда  жамоа унинг қўлида эди. Ўша пайтда у жуда яхши ишлади. Аммо катта маблағ сарфлаш бошланиши билан ундан тезкор натижа исташди. Френк клубнинг навбатдаги қурбонига айланди. Агар ишлар кўнгилдагидек кетмаса, улар ҳар 12-18 ойда мураббийни ишдан бўшатишади. Тухел катта клубларда ишлаган ва тажрибага эга. У ҳозир «Челси»да ўйнаётган баъзи футболчиларни билади. Аммо Тухел ҳам Френк билан бир хил шароитда ишлаши керак бўлади. Ишончим комилки, 1,5-2 йилдан сўнг Тухелнинг истеъфосини ҳам муҳокама қиламиз”, - деди собиқ футбочи.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz