Қайднома

Қидирув

“Ҳоким кубоги-2021”. “Бунёдкор”да ғалаба “Қўқон-1912”да эса дуранг

“Ҳоким кубоги-2021”. “Бунёдкор”да ғалаба “Қўқон-1912”да эса дуранг

  26.01.2021 16:20
  0
  236
“Ҳоким кубоги-2021”. “Бунёдкор”да ғалаба “Қўқон-1912”да эса дуранг

Хабарингиз бор, Фарғонада анъанавий “Ҳоким кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда. Унда қатнашаётган Суперлига жамоаларининг бугунги беллашуви турнирдаги энг яхши беллашувлардан бири бўлди.

Дастлаб, “Қўқон-1912” – “Бухоро”  учрашуви ҳақида.

Бугунги учрашув "Хоким кубоги" мусобақасининг безаги бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ҳар икки жамоа футболчилари мухлислар боп, жанговор футбол намойиш қилишди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида қўқонликлар футболчиси Сардор Азимов узоқ масофадан рақиб дарвозабонини ҳушёрлигини текшириб кўрди. Танаффусга жамоалар нурсиз дуранг билан чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимни ҳам футболчилар шиддатли ҳужумлар билан бошлашди.

Бироқ, ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келганига қарамай, ҳисоб ўзгаришсиз қолди ва учрашув нурсиз дуранг билан якун топди.

"ВИЛОЯТ ҲОКИМИ КУБОГИ- 2021"

"D" гуруҳи. 2-тур.

“Қўқон-1912” – “Бухоро”  - 0:0

Ҳакамлар: Достон Мирзараимов, Шоҳрух Аъзамов, Азиз Исақов.

Назоратчи: Султон Зайлобиддинов

“Қўқон-1912”: Хуршид Хўжаев, Бобур Акбаров, Собит Синдаров (Сардор Етовқўзиев – 68), Рустам Абдуҳамидов, Сардор Азимов,  Аваз Маматхўжаев, Фарҳод Бекмуродов (Муҳаммаданас Ҳасанов – 54), Иқбол Маликжонов (Ойбек Рустамов – 54), Александр Мерзляков (Шоҳназар Норбеков – 54), Мурод Холмуҳаммедов, Мўмин Мелиев (Шохрух Холматов – 88).

Захира: Музаффар Абдуллаев, Элдор Адҳамов, Азамат Исроилов, Муҳсин Норматов.

“Бухоро”: Сардор Қобулжонов, Миржалол Жумаев, Жасур Уринов, Анвар Жўраев, Шавкат Саломов, Санъат Шихов, Алишер Саноев, Бобур Қосимов, Қаҳрамон Баҳодиров, Файзулло Жуманқўзиев, Амир Сафаров.

Захира: Раҳат Жапаров, Ҳаким Алламхонов, Абдужамол Исроилов, Суҳроб Ярашев, Суҳроб Неъматов, Шаҳзод Бешимов, Жавоҳир Шодмонов, Дидар Дурдиев, Адилет Канибеков.

Шунингдек, "С" гуруҳи қатнашчилари "Бунёдкор" ҳамда "Турон-2" жамоалари ўртасидаги учрашув ҳам қизиқарлилик жиҳатдан қолишмади. Мухлислар  3-дақиқадаёқ  тезкор гол кўришди."Турон" футболчи Асилбек Қаюмов узоқдан йўллаган зарбаси гол билан якун топди. 12-дақиқа. Ҳисоб тенглаштирилди. Жавоб тўпини Валерий Акопов киритди. 17-дақиқа.Музаффар Музаффаров яйпанликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди 1:2. Ҳамда учрашувнинг биринчи бўлими худди шу ҳисоб билан якунига етди.

Иккинчи бўлимда тезкор гол киритилди. 11-метрли пенальтини “Бунёдкор” ҳужумчиси Миржаҳон Мираҳмадов аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди

"Бунёдкор"-"Турон-2" 2:2. 61-дақиқа.Учрашувда пойтахтликлар олдинга чиқиб олишди.Учинчи нолга Одил Абдураҳмонов муаллифлик қилди. Шундан сўнг "Турон" вакиллари ҳисобни тенглаштириш мақсадида ҳужумкорликни оширишди. Бироқ, уларга мақсадга етишиш учун вақт етишмади.

"Ҳоким кубоги-2021"

"Бунёдкор" - "Турон-2" 3:2

Голлар: Асилбек Қаюмов, 7 (0:1), Валерий Акопов, 14 (1:1), Музаффар Музаффаров, 20 (1:2), Миржаҳон Мираҳмадов, 48 (2:2), Одил Абдураҳмонов, 63 (3:2)

"Бунёдкор": Равшан Ягудин, Абдулла Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Улуғбек Абдуллаев, Иброҳим Ибрагимов, Ғайрат Азизхўжаев, Расул Йўлдошев, Валерий Акопов, Иброҳим Томива, Суннатилла Абдуллажонов, Миржаҳон Мираҳмадов.

Заҳирадагилар: Сарвар Каримов, Фаррух Икромов, Хуршид Ғиёсов, Бобурбек Фарҳодов, Нурилло Тўхтасинов, Диёр Раҳимқулов, Одилжон Абдураҳмонов, Санжар Рашидов, Шаҳбоз Эркинов.

«Турон-2»: Мирзоҳид Жалилов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аслиддин Тоштемиров, Ғолиб Сарибоев, Достон Мелиқўзиев, Даврон Умиров, Суннатилла Эрматов, Музаффар Музаффаров, Абдулазиз Абдурашидов, Абдураҳмон Абдулҳақов, Асилбек Қаюмов.

Захирадагилар: Ислом Абдуллаев, Исмоил Оҳунжонов, Жавоҳир Соҳибов, Орифхўжа Абдухолиқов, Билолхон Тошмирзаев, Миржалол Мирзаев, Рустам Азимов.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz