Қайднома

Қидирув

Исломбек Исмоилов: “Ўйиндан қониқдим”

Исломбек Исмоилов: “Ўйиндан қониқдим”

  26.01.2021 19:20
  0
  94
Исломбек Исмоилов: “Ўйиндан қониқдим”

«Ҳоким Кубоги»нинг 2-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Турон-2» (3:2) учрашувидан кейин яйпанликлар бош мураббийи Исломбек Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Рақибимиз «Бунёдкор», ўз услубига эга, сифатли ўйин намойиш қиладиган жамоа. Шунинг учун бугун таркибимизга ўзгаришларни амалга оширдик. Кеча «Истиқлол»га қарши баҳсда майдонга тушиб бир бўлим ҳаракат қилган футболчиларни бугун ҳам таркибга киритдик. Биринчи бўлимда «Бунёдкор»да хавфли вазиятлар кўпроқ бўлган бўлса-да, танаффусга биз ғолиб сифатида йўл олдик. Аммо иккинчи бўлимда консентрацияни йўқотишимиз натижасида иккита гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг футболчилар ўзларига келишди ва биз хоҳлаган ўйинни намойиш қилишди. Таркибимизда бир қатор ёш футболчилар бор. Қолаверса, жамоанинг ўзи деярли янгиланган, ўйинчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак. Умумий маънода бугунги учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйлашимча, баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди, - деди "Турон" бош мураббийи.


Манба: fcbunyodkor.com


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz