Қайднома

Қидирув

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

  27.01.2021 14:45
  0
  255
Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Аввал хабар берганимиздек, бундан бироз аввал ОФК ҳамда ОЧЛ нинг гуруҳ баҳсларига қуръа ташланди.

Унга кўра Чемпионлар Лигасини тўғридан – тўғри гуруҳ босқичида бошлайдиган, мамлакатимиз чемпиони "Пахтакор" "В" гуруҳида БААнинг "Шаржа", Эроннинг "Трактор" ва 2-плей-офф ғолиби ("Ал Ваҳда" Саудия Арабистони ёки "Ал Қува Ал Жавия" Ироқ) жамоалари билан баҳс олиб боради.

Шунингдек, турнирни плей – оффда  "Ал Гарафа" (Қатар) га қарши баҳс билан бошлайдиган – АГМКнинг эхтимолий гуруҳи ҳам маълум бўлди. Қуръага кўра мазкур плей-офф жуфтлиги ғолиби "А" гуруҳига тушди.

Ушбу гуруҳдан Саудия Арабистони чемпиони "Ал Ҳилол" ва БАА чемпионатида ўтган мавсум пешқадам бўлган "Ал Аҳли" ҳамда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоалари ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ клубининг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги тақдири жорий йилнинг 7 апрель куни бўлиб ўтадиган "Ал Гарафа" - АГМК учрашувида ҳал бўлади. Агарда, АГМК мазкур босқичдан мувафаққиятли ўта олса, у ҳолда юртимизнинг яна бир жамоаси “Насаф” ОФК кубоги орқали халқаро мусобақага киришади. Бугун мазкур мусобақада иштирок этадиган жамоамизга кимлар рақиб бўлиши ҳам ойдинлашган. Унга кўра, ушбу “квартет”да АГМК/«Насаф» (Ўзбекистон), «Олтин Аср» (Туркманистон), «Хўжанд» (Тожикистон) ва «Олой» (Қирғизистон) жамоалари жойлашди.

ҒАРБ МИНТАҚАСИ
Плей-офф босқичи

1."Ал Гарафа" (Қатар) - АГМК (Ўзбекистон)
2."Ал Ваҳда" (Саудия Арабистони) - "Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)
3."Фулад" (Эрон) - "Ал Айн" (БАА)
4."Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Завра" (Ироқ)
ГУРУҲ БОСҚИИ
"А" гуруҳи: "Ал-Ҳилол" (Саудия Арабистони), "Шабаб Ал-Аҳли Дубай" (БАА), "Истиқлол" (Тожикистон), "Ал-Гарафа" (Қатар) ёки АГМК (Ўзбекистон)
"B" гуруҳи: "Шаржа" (БАА), "Тракторсози" (Эрон), "Пахтакор" (Ўзбекистон), "Ал Ваҳда" (Саудия Арабистони) ёки "Ал Қува Ал Жавия" (Ироқ)
"C" гуруҳи: "Ал-Дуҳайл" (Қатар), "Ал-Аҳли" (Саудия Арабистони), "Истиқлол" (Эрон), "Ал Шорта" (Ироқ)
"D" гуруҳи: "Ал-Садд" (Қатар), "Ал-Насср" (Саудия Арабистони), "Ал-Виҳдат" (Иордания), "Фулад" (Эрон) ёки "Ал Айн" (БАА)
"E" гуруҳи: "Персеполис" (Эрон), "Ал-Райян" (Қатар), "Гоа" (Ҳиндистон), "Ал Ваҳда" (БАА) ёки "Ал Завра" (Ироқ)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz