Қайднома

Қидирув

Рамос ва Васкес «Реал» нинг шартнома таклифларини рад этишди.

Рамос ва Васкес «Реал» нинг шартнома таклифларини рад этишди.

  27.01.2021 15:15
  0
  217
Рамос ва Васкес «Реал» нинг шартнома таклифларини рад этишди.

Мадриднинг «Реал» клуби  ҳимоячи Серхио Рамос ва ярим ҳимоячи Лукас Васкес билан янги шартномалар борасида келиша олмади. Бу футболчиларнинг амалдаги шартномалари ёзда якунига этади.

Марsа хабарига кўра, иккала футболчи ҳам коронавирус пандемияси шароитида, молиявий муаммолар туфайли музокараларда «Қироллик клуби» нинг сўнгги таклифларини рад этишган. Томонлар ҳозирча музокарани тўхтатишди. Шу билан бирга,испанлар ҳали ҳам жамоада қолиши мумкинлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Рамос учун асосий даъвогар Париж Сен-Жермен бўлиб турибди. «Қаймоқранглилар» сардори, Васкес сингари, шу ойдан бошлаб бошқа клублар билан музокара олиб бориш ва дастлабки шартномаларни имзолаш ҳуқуқига эга. ОАВнинг сўнгги хабарларига кўра, парижликлар Серхиога «Реал» бера олмайдиган маош таклиф қилишган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz