Қайднома

Қидирув

Оскар «Челси»даги Салоҳ ва де Брюйнени ёдга олди

Оскар «Челси»даги Салоҳ ва де Брюйнени ёдга олди

  27.01.2021 16:10
  0
  250
Оскар «Челси»даги Салоҳ ва де Брюйнени ёдга олди

“Шанхай СИПГ” да ўйнайдиган “Челси” нинг собиқ ярим ҳимоячиси Оскар нима учун “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне ва “Ливерпул” ярим ҳимоячиси Муҳаммад Салоҳ Лондон клубида ўзини кўрсата олмаганлиги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«“Челси”да Эден Азар, де Брюйне ва мен ярим ҳимояда ишлаган схемамиз бор эди ва у яхши ишларди. Кевинда бир нечта имконият бор эди, у яхши ўйнарди, аммо кейинчалик жароҳат олди.

Ўйлашимча, у ўша пайтда ярим ҳимояда жуда кўп имкониятларга эга бўлган клуб учун беқарор бўлганлиги унинг энг яхши ҳолатда эмаслигидан далолат бўлгандир.

Салоҳ билан вазият бошқача эди. Уни машғулотларда тўхтатиш иложсиз эди, аммо майдонда у уятчанг ва қўрқоқ эди. Ўйлашимча, у кейинги барча клубларда ва айниқса “Ливерпул" да ўзига бўлган ишончни тополди.

Баъзан футболчилар бундай босим остида ўзларини қулай ҳис қилишмайди. Менга эса ёқди, чунки бу сени олға силжитади», - деди Оскар


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz