Қайднома

Қидирув

“Пахтакор”нинг ОЧЛдаги рақиблари ҳақида маълумотлар

“Пахтакор”нинг ОЧЛдаги рақиблари ҳақида маълумотлар

  27.01.2021 17:05
  0
  249

Хабарингиз бор, бугунги қуръа ташлаш жараёнидан сўнг, "Пахтакор" Чемпионлар Лигасида "В" гуруҳидан ўрин олди.

Шу ўринда , мусобақада “шер”лар билан тўқнаш келадиган жамоалар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. "Шаржа" охирги йилларда БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. 2018/19 йилги мавсумда шаржаликлар БАА чемпиони бўлган. Жорий мавсумда ҳам Абдулазиз Анбари бошқараётган клуб пешқадамлик қилмоқда. "Шаржа" 6 марта БАА чемпионати ва 8 бор БАА Президенти Кубогида зафар қучган. Клуб сафида БАА термасига номзод футболчилардан ташқари 6 нафар бразилиялик ва ҳамюртимиз Отабек Шукуров ўйнайди.

"Трактор" билан “Пахтакор” 2016 йил Чемпионлар Лигасида тўқнаш келган. Тошкентда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган "Пахтакор" Табризда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. Айни пайтда Масъуд Шожайи бошчилик қилаётган "Трактор" Эрон чемпионатида 4-поғонани эгаллаб турибди. Жамоада жазоирлик ҳужумчи Окача Ҳамзавий фаолият юритмоқда. Бир қатор ўйинчилари Эрон терма жамоасига номзод саналади.

Саудия Арабистонининг "Ал Ваҳда" жамоасини Иво Виейра бошқармоқда. Айни пайтда маккаликлар чемпионатда 10-ўринни эгаллаб туришибди. Ироқнинг "Ал Қува Ал Жавия" клуби билан эса 2019 йил саралаш босқичида тўқнаш келиб, пойтахтликлар 2:1 ҳисобида зафар қучишган. Жорий мавсумда ушбу жамоа Ироқ чемпионатида пешқадам бўлиб турибди.


Манба: @pakhtakor_fc


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz