Қайднома

Қидирув

Буффон А Сериянинг энг кекса футболчисига айланмоқчи

Буффон А Сериянинг энг кекса футболчисига айланмоқчи

  27.01.2021 20:30
  0
  244
Буффон  А Сериянинг энг кекса футболчисига айланмоқчи

Эртага, 28 январь куни 43 ёшга кирадиган «Ювентус» нинг 42 ёшли дарвозабони Жанлуижи Буффон клуб билан шартномасини узайтирмоқчи ва Италия А Сериясининг энг кекса футболчисига айланмоқчи, бу ҳақида журналист Николо Скира ўзининг твиттерида хабар бермоқда.

Жорий мавсумда Жанлуижи «Ювентус» таркибида олтита ўйин ўтказди ва тўртта гол ўтказиб юборди. Уч ўйинда Буффон ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001 йил июль ойида Италиянинг “Парма” клубидан  52,8 миллион евро эвазига трансфер қилиниб, «Ювентус» футболчисига айланди. Орадан 17 йил ўтиб у Италия клубини тарк этди ва эркин агент сифатида Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клубига кетди, аммо бир мавсум ўтиб, 2019 йилда Буффон яна Туринга қайтди.

Жорий мавсумда «Ювентус» 18 турда 36 очко тўплаган ҳолда А Серия турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz