Қайднома

Қидирув

Деле Алли “ПСЖ”га ўтишга яқин турибди.

Деле Алли “ПСЖ”га ўтишга яқин турибди.

  27.01.2021 21:23
  0
  215
Деле Алли “ПСЖ”га ўтишга яқин турибди.

Англиялик 24 ёшли футболчи Деле Алли 2 кундан бери “Тоттенхем” машғулотларида қатнашмаяпти. У «Уиком»  билан баҳс қайдномасига ҳам киритилмади ва энди «Ливерпул»га қарши ҳам ўйнамайди. Daily Mail нашрининг хабар беришича, Аллининг ўзи “ПСЖ”га ўтишни истайди. Томонлар ярим ҳимоячининг эҳтимолий ижараси шартларини муҳокама қилишмоқда. Муаммо шундаки, келишув тасдиқланмаяпти. Бунга «шпорлар» директорлар кенгаши раиси Дениел Леви қаршилик қилмоқда. Бизнесмен футболчини Париж клубига қўйиб юбормоқчи эмас. Чунки у коронавирус ёки жароҳатлар пайдо бўлганда, жамоада асосий таркиб ўйинчилари ўрнини босадиганлар етишмайди, деб ҳисобламоқда. Якуний қарорни эса айнан Леви қабул қилади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz