Қайднома

Қидирув

Марказий Осиёдан Европада кимлар бор?

Марказий Осиёдан Европада кимлар бор?

  06.02.2021 04:16
  0
  572
Марказий Осиёдан Европада кимлар бор?

Тушунарлики, Европа футболи мухлисларни қизиқтириш нуқтаи назаридан шубҳасиз, 1-ўринда. Жаҳоннинг энг кучли футболчилари айнан «кўҳна қитъа» клубларига интилишлари бежиз эмас. Еврофутбол доирасига тушиш - ҳар қандай ўйинчининг чин орзуси саналсада, бу осон эмас. Айниқса, Марказий Осиё вакилларининг Европа жамоаларига йўл олишлари мураккаб жараён саналади. Vesti.kz журналистлари қизиқарли таҳлилга қўл уриб, 2020 йили «кўҳна қитъа» элит дивизионлари жамоалари сафида ўйнаган ҳудуднинг 5та мамлакати футболчиларини санаб чиқишди. Алоҳида эътиборга олиш керак, бунда иккинчи ёки пастки дивизионлар клубларида ўйнаётган футболчилар ҳисобга киритилмаган. Шунингдек, УЕФА байроғи остидаги барча мамлакатлар лигаларига эътибор қаратилган, жумладан, Қозоғистон, Озарбайжон ва Арманистонга ҳам (фақат Қозоғистон ҳисобига маҳаллий ПЛдаги ўйинчилари киритилмаган). Хўш, Европада Марказий Осиёнинг қайси мамлакатидан вакил кўпроқ?

ТУРКМАНИСТОН - 1 НАФАР ФУТБОЛЧИ. Турк­ман футболининг Европа миллий чемпионатлари олий дивизионидаги ягона вакили - Руслан Мингазов. У ўтган мавсум Қозоғистонда Қарағанданинг «Шахтёр» клуби шарафини ҳимоя қилди. 29 ёшли вингер олдинроқ «Иртиш» (Павлодар)да ҳам ўйнаганди.

 

ТОЖИКИСТОН - 2 НАФАР ФУТБОЛЧИ. Диққатга сазовор факт - тожикистонлик футболчилардан бири узоқ Болгария элит лигасида ўйнамоқда, иккинчиси Молдовада. 26 ёшли ярим ҳимоячи Парвизжон Умарбоев «Локомотив» (Пловдив)да тўп сураётган бўлса, Молдованинг «Динамо-Авто» клубида 19 ёшли ҳужумчи Шаҳром Самиев бор. Айтиш жоиз, ҳар икки футболчи турли йилларда Қозоннинг «Рубин» клуби тизимида шуғулланган.

 

ҚИРҒИЗИСТОН - 2 НАФАР ФУТБОЛЧИ. Бу мамлакатнинг УЕФА байроғи остидаги чемпионатлардаги энг машҳур вакили - ярим ҳимоячи Гулжигит Аликулов ўтган мавсум «Қайрат» (Қозоғистон) сафида чемпионликни нишонлади. 20 ёшли йигитнинг жамоа сафига қўшилганига энди бир йил бўлди. Муҳими, у дебют мавсумида ҚПР ва еврокубоклар доирасида 20 марта майдонга тушиб, «Гол}пас» тизими бўйича 5 балл ишлади (2та гол ва 3та самарали узатма). Ҳужумкор ярим ҳимоячи саналган 19 ёшли Эмир Шигайбаев эса Беларуснинг «Неман» клуби аъзосидир. У бунга қадар Туркияда «Антальяспор» ёшлар жамоада фаолият юритган.

 

ЎЗБЕКИСТОН - 6 НАФАР ФУТБОЛЧИ. Энг машҳури - «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов. Ўтган йили «Ростов» орқали Италия чемпионатига йўл олган футболчининг ҳозирги ишлари чакки эмас. «Ўзбекча» рўйхатда Шомуродовдан ташқари, Остон Ўрунов («Спартак», Россия), Жасур Яхшибоев («Шахтёр», Беларусь), Жасур Жалолиддинов («Тамбов», Россия), Шоҳруҳ Гадоев («Кешля», Озарбайжон) ва Шаҳбоз Умаров («Энергетик-БГУ», Беларусь) бор. Янги йилда бу рўйхат анча ўзгариб кетиши муқаррар. Шунингдек, Сингапур, Индонезия, Бангладеш, Жанубий Корея, Хитой ва БАА каби Осиё миллий чемпионатларида ўзбекистонлик футболчилар жуда кўплигини айтиш ўринли.

 

ҚОЗОҒИСТОН - 12 НАФАР ФУТБОЛЧИ. Ян Вороговский Бельгия чемпионатида «Беерсхот» шарафини ҳимоя қилмоқда, Георгий Жуков эса Польшанинг «Висла» клуби аъзоси. Россия Премьер-лигасида Бахтиёр Зайнутдинов (ЦСКА), Марат Бис­тров («Ахмат»), Исламбек Куат («Химки») ва Акмал Бахтияров («Сочи») бор. Владислав Васильев («Рух») ва Савелий Глазунов («Белшина») - Қозоғистоннинг Беларусь чемпионатидаги вакиллари. Арманистоннинг «Лори»сида ҳимоячи Тимур Рудосельский бор. Ҳужумчи Самат Сарсенов Латвия чемпионати иштирокчиси «Спартак» (Юрмала)да. Қозоғистонлик яна 2 нафар футболчи Молдовада ўйнамоқда - 21 ёшли ҳимоячи Данил Кузнецов ва 17 ёшли ярим ҳимоячи Вадим Яковлев (ҳар иккиси «Зимбру»).

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz