Қайднома

Қидирув

Бу ўша «нозик»кина Торресми?

Бу ўша «нозик»кина Торресми?

  07.02.2021 02:37
  0
  278
Бу ўша «нозик»кина Торресми?

Собиқ ҳужумчи Фернандо Торрес ҳозир жуда яхши ҳолатда, футболчилик даврида «Эль-Ниньо» («митти болакай») лақабини олган испан йигити энди бокс билан шуғулланмоқда. Испан футболида ёрқин из қолдирган Фернандо бутсаларини 2019 йилнинг ёзида михга илди. У айни пайт Мадриддаги шахсий спорт заллари тармоғини назорат қилмоқда. Қолаверса, гавдасини яхши ҳолатда сақлаш учун ўзи ҳам мунтазам шуғулланмоқда. «Эль-Ниньо»­нинг доимий машғулоти бор - бокс. Собиқ ҳужумчи «Инстаграм» саҳифасига вақти-вақти билан боксчи кўринишидаги суратларини ҳам жойлаштирмоқда.

**

Фернандо Торреснинг янги йўналишдаги мураббийларидан бири - бу ажойиб натижа (19та ғалаба, 1та мағлубият)га эга боксчи, 2012 йилги Олимпиада иштирокчиси Хонатан Алонсо.

**

Серхио Мартинес (аргентиналик 45 ёшли боксчи, WBC ва WBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони) ҳам собиқ ҳужумчи билан бирга. Унинг натижаси янада яхши - 53та ғалаба, 3та дуранг, 2та мағлубият.

**

Торресга яна испаниялик профессионал боксчи Нельсон Дотел ҳам мураббийлик қилмоқда.

**

Тўғри, бир қарашда ўзгариш унча сезилмаслиги мумкин. Аслида Торреснинг танаси кескин ўзгарган. Энди унинг мушаклари сезиларли даражада катта, бўйни бўртиб чиққан, бели ҳам ўзгарган, қўллари кучайган...

**

Ҳа, Торреснинг танасига катта эътибор бераётгани кўриниб турибди, кейинги босқич - янги чорлов. Испания ОАВда унинг 2021 йил январидан эътиборан «Атлетико Б» бош мураббийи ёрдамчиси сифатида иш бошлаши ҳақида ёзилди, аммо клуб бу борада расмий хабар берганича йўқ. Торреснинг ўзи эса, ўтган йил ёзда мураббийлик билан шуғулланишга тайёрлигини билдирганди.

 Ж.БОБОХОНОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz