Қайднома

Қидирув

Ўта кулгили рейтинг...

Ўта кулгили рейтинг...

  08.02.2021 09:41
  0
  374
Ўта кулгили рейтинг...

«А» серия АПЛ ва Ла-Лигадан юқорида, РПЛ эса Туркия ва Кипр чемпионатлари ўртасида. Қизиқ-а, наҳотки, чиндан ҳам, шундай? Бунга кафолат бериш мумкин эмас. Лекин рейтинг муаллифлари хулосалари - шу. Ўзи IFFHS (Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси) ҳазил-мутойибага мойил муассаса. Дейлик, Германиянинг нуфузли нашр­ларидан бири Spiegel эск­пертлари IFFHS (айтишларича, алаҳлашга аллергияси бор кишилар шундай товушда аксирадилар)ни телба фанатлар тасарруфидаги идорага қиёслашганди. «Телба фанат» - бу 1984 йили Лейпцигда статистик маълумотлар билан шуғулланувчи алоҳида идорага асос солган доктор Альфредо Пёге.

Шунинг баробарида IFFHS рейтингларига беписандлик билан қўл силтаб кетишнинг иложи йўқ. Ҳар ҳолда, ФИФА бу ташкилотни жаҳон футболининг бош солномачиси сифатида эътироф этади. Гарчи ташкилот мунтазам равишда таъна-дашномлар остида фаолият юритаётган бўлса ҳам. Кёльн университети профессори ва футбол эксперти Карл Леннарц «касб»доши Альфредо Пёге ҳақида қатъий ва лўнда фикрга эга: «Бу рейтингларнинг бари ноаниқ. Улар Альфредо Пёге нуқтаи-назари, холос. IFFHS - бир киши ижросидаги томоша». Шўрлик Пёгени ватандошлари не-не тахаллуслар билан сийламадилар: фанатик, уйдирмачи, қонхўр... Германиянинг йирик ахборот агентликлари IFFHSни «айтарли нуфузи йўқ манба» ўрнида кўради ва унинг статистикаларию, рейтингларини чоп этишни истамайди. Хўш, унда ФИФА қаёққа қараяпти? Бу йирик ташкилот яқингача кимнинг измида фаолият юритганини биласизми? IFFHS билан ҳамкорлик Йозеф Блаттердек «пихини ёрган» коррупционер фаолиятининг бир томчиси, холос. Футбол тарихи ва статистикаси ташкилоти эса, ўзини миллионлар ўйини оламидаги намунали адолат пешвоси, деб ҳисоблайди: «Федерация рейтинг тузишнинг энг холис усулини ишлаб чиқди. Дейлик, ҳайъат гуруҳи турли мамлакатларнинг нуфузли экспертларидан шакл­ланган».

Бундай умумлашма интернет даврига қадар ўз хизматини яхши адо этганди. Бироқ ахборотлар яшин тезлигида тарқаладиган ҳозирги замонда «турли мамлакатлардан саралаб олинган ҳайъат аъзолари» Альфредо Пёге ворисларига айланишган. IFFHS асосчиси 2013 йили ҳаётдан кўз юмди, аммо унинг иши давом этмоқда. Бунга ташкилотнинг турли-туман ажабтовур рейтинглари яққол исботдир. Ҳа, Футбол тарихи ва статистикаси халқаро федерацияси бисотида хилма-хил рейтинглар етарли. Масалан, IFFHS Арсен Венгерни 10 йилликнинг (2000-2010) энг яхши мураббийи сифатида эътироф этганди. Ваҳоланки, ўша даврда сэр Алекс Фергюсон «қизил иблислар» билан икки эмас, 5 марта АПЛ чемпионлигини қўлга киритган, қўшимчасига, ЧЛда ҳам зафар қучганди. Шунингдек, Жозе Моуриньо­нинг юксак парвози, Карло Анчелотти тузган буюк «Милан» ҳам айнан шу йилларга тўғри келади. Хуллас, рад этиш мушкул саналган шундай номзодлар орасидан Венгерни танлаш учун қандайдир ўзига хос фикрга эга бўлиш талаб этилади.

Муассаса мураббийларни калака қилгани етмагандек, футбол клублари ва миллий чемпионатлар савиясига ҳам баҳо беришни «ўрнига қўймоқда». Масалан, 2016 йили жаҳон клублари рейтингининг 1-ўрни Колумбиянинг «Атлетико Насьонал» жамоасига берилганди. 2020 йилги 80та энг сара лигалар рўйхатини эса Италия «А» серияси бошқариб турибди. Италия бош лигаси 14 йиллик танаффусдан кейин яна дунёнинг тенгсиз чемпионати! Албатта, фақат IFFHS наздида. Тўғри, «А» серия 1991-2006 йиллар оралиғида ташкилот қайдномасида яққол етакчилик қилганди. Бироқ кейинчалик Англия ва Испания лигалари ҳақли равишда олдинга ўтди. Энди номаълум сабабларга кўра, «А» серия яна пешқадамга айланди.

Таажжубки, бирор жамоаси ЧЛ ярим финалига етиб бормаган йилда «А» серия жаҳон рейтингида етакчилик қилмоқда. Фақат «Аталанта» чорак финалга чиққанди. Боз устига, «Ювентус» ички мусобақада қаторасига 9 йилдан буён ғолибликни ҳеч кимга бермаяпти. Қани бу ерда мантиқ? АПЛ 2-поғонадан жой олди, Ла Лига эса 4-қатордан. Етакчи учликка Бразилия чемпионати лойиқ топилди. Қаранг, Бразилия лигаси Жанубий Америкада пешқадам, унда Аргентина чемпионати 2-ўриндами? Йўқ, қитъа рейтингида 2-ўрин Парагвай биринчилигига тегишли, бу чемпионат жаҳонда 8-ўринда эътироф этилди. Ваҳоланки, биргина «Ривер Плейт» ёки «Бока Хуниорс»нинг таркиби Парагвай чемпионатида қатнашадиган 10та клубнинг умумий қийматидан қимматроқ. Айни шу далиллар асосида турли саволлар кишига тинчлик бермайди: «Ҳурматли ҳайъат аъзолари рейтинг тузиш чоғи нимадир чекиб олишмаганми...?»

«Бавария»нинг мислсиз муваффақияти эвазига Бундеслига жаҳон рейтингида 5-ўринга кўтарилди. Германия биринчилиги 2019 йили 10-поғонада қайд этилганди. Лекин Португалия чемпионати ЧЛ финалида жамоаси майдонга тушган Франция чемпионатидан юқорида. Эквадор лигаси эса ўз тарихида биринчи марта топ-чемпионатлар 10талигига кирди.

Рейтингда иккинчи ўнталикни Шотландия, Греция ва Исроил чемпионатлари очиб берди. 62-қаторга лойиқ топилган MLS матбуот ҳам билмайдиган Конго ДР чемпионатидан орқада, Македония лигаси билан тенг. Россия Премьер-лигаси аввалги рўйхатга нисбатан 1 поғонага кўтарилиб, 27-ўринни банд этди. Аммо Туркия, Руминия ва Дания лигаларидан ортда қолди. Кипр ва етарли савияга эга Мексика чемпионатлари РПЛдан ортда. Дунёнинг етакчи 80та лигаси рўйхатидан Европанинг 45та, Африканинг 11та, Жанубий Американинг 10та, Осиёнинг 8та ва Шимолий Американинг 6та чемпионати жой олди.

Ўзбекистон Суперлигаси IFFHS рейтингининг дастлабки 50талигида қайд этилди - 48-ўрин. Диққатга сазовор томони, ПФЛ байроғи остидаги мусобақа бир йилда 19 қатор юқорига сакради (2019 йилги рейтингда 67-ўринда эди). Миллий чемпионатимиз Осиё бўйича 5-ўринда!

Жаҳоннинг 2020 йилги энг кучли 80та миллий лигаси (IFFHS талҚини)

ЎРИН

2019 ЙИЛДА

МИЛЛИЙ ЛИГА

КОНФЕДЕРАЦИЯ

ОЧКО

1

4

Италия

УЕФА

1026

2

1

Англия

УЕФА

1003

3

2

Бразилия

КОНМЕБОЛ

964

4

3

Испания

УЕФА

954

5

10

Германия

УЕФА

864

6

6

Португалия

УЕФА

721

7

7

Франция

УЕФА

661

8

11

Парагвай

КОНМЕБОЛ

610,5

9

9

Аргентина

КОНМЕБОЛ

603

10

14

Эквадор

КОНМЕБОЛ

579,5

11

12

Шотландия

УЕФА

575

12

19

Греция

УЕФА

574,5

13

29

Исроил

УЕФА

554

14

5

Колумбия

КОНМЕБОЛ

552

15

30

Миср

АФК

534

16

20

Сербия

УЕФА

529,5

17

24

Австрия

УЕФА

526

18

8

Нидерландия

УЕФА

499

19

18

Хорватия

УЕФА

492,5

20

30

Жанубий Корея 

ОФК

490,5

21

25

Украина

УЕФА

477

22

23

Чехия 

УЕФА

462,5

23

13

Бельгия

УЕФА

456,5

24

27

Дания

УЕФА

454,5

25

16

Руминия

УЕФА

430

26

28

Туркия

УЕФА

430

27

26

Россия

УЕФА

420,5

28

22

Кипр

УЕФА

406

29

21

Мексика

КОНКАКАФ

397

30

34

Уругвай

КОНМЕБОЛ

381

31

32

Саудия Арабистони

ОФК

372,5

32

53

Чили

КОНМЕБОЛ

365

33

17

Марокаш

АФК

361,5

34

44

Норвегия

УЕФА

361

34

42

Швейцария

УЕФА

361

36

15

Тунис

АФК

347,5

37

40

Венгрия

УЕФА

343

38

37

Япония

ОФК

340,5

39

52

Польша

УЕФА

317

39

77

Никарагуа

КОНКАКАФ

317

41

65

Коста-Рика

КОНКАКАФ

305

41

69

Албания

УЕФА

305

43

39

Хитой

ОФК

294,5

44

38

Боливия

КОНМЕБОЛ

293

45

36

Болгария

УЕФА

291,5

46

47

Перу

КОНМЕБОЛ

290

47

49

Словения

УЕФА

286,5

48

67

Ўзбекистон

ОФК

286

49

33

Швеция

УЕФА

282

50

45

Беларусь

УЕФА

281

51

60

Эрон

ОФК

280

52

61

Латвия

УЕФА

266,5

53

76

БАА

ОФК

265

54

59

Эстония

УЕФА

258,5

55

68

Қатар

ОФК

248

56

74

Гондурас

КОНКАКАФ

242,5

57

50

ЖАР

АФК

242

58

46

Шимолий Ирландия 

УЕФА

239,5

59

54

Словакия

УЕФА

230

60

35

Конго ДР

АФК

226

61

70

Финляндия

УЕФА

221

62

66

АҚШ

КОНКАКАФ

211,5

63

77

Македония

УЕФА

210,5

64

62

Ирландия

УЕФА

206

65

55

Замбия

АФК

205

66

72

Молдова

УЕФА

199

67

64

Гватемала

КОНКАКАФ

198,5

68

71

Литва

УЕФА

198

69

63

Судан

АФК

195

70

41

Венесуэла

КОНМЕБОЛ

187

71

80

Арманистон

УЕФА

178

71

86

Танзания

АФК

178

73

90

Фарер ороллари

УЕФА

174,25

74

56

Озарбайжон

УЕФА

174

75

51

Грузия

УЕФА

173

76

58

Жазоир

АФК

172

77

57

Нигерия

АФК

165,5

77

96

Косово

УЕФА

160,5

79

48

Ангола

АФК

157

80

95

Босния ва Герцеговина

УЕФА

152,25

А.АҲМЕДОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz