«УЗБЕКСКАЯ КУХНЯ» ВА SPORTS.RU САЙТИНИНГ ЖАНЖАЛЛИ РЕЙТИНГИ БИРИНЧИ ҚИСМИ (30-25-ЎРИНЛАР). Ўзбек футболининг 2020 йилги энг нуфузли 30 нафар намояндаси. Буларсиз ўзбек футболини тасаввур қилиш қийин. Айнан шу инсонлар футбол об-ҳавосини яратишди, табиий унсурлар эмас. Улар - ўзбек футболининг Осиё ва бутун дунёдаги «юз»и.
Рейтинг қуйидаги мезонлар асосида тузилган:
**Ўзбек футболи ривожланишига таъсири (қонуний);
**Европа, Осиё ва Россия ОАВ янгиликларида эслатиб ўтилганлар;
**Sports.ru янгиликлари лентасида эслатиб ўтилганлар;
**Google ва Yandex қидирув тизимларидаги сўровлар;
**Ижтимоий тармоқлардаги обуначилар, шунингдек, фан-клубларнинг мавжудлиги;
**Чет эл ва маҳаллий лигада муваффақиятли ўйин (футболчи ёки мураббий);
**Ўзбекистоннинг нуфузли ОАВ ва «Узбекская кухня»даги интервьюлар;
**Бошқарув корпусида юқори маъмурий лавозим мавжудлиги (ОФК ёки ЎФАда);
**Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги муваффақиятлар.
30-ўрин. Виталий ДЕНИСОВ, Россиянинг «Томь» клуби футболчиси (2019 йили sports.ru рейтингида - 18-ўрин). Виталий ҳозир ўйинининг энг юқори чўққисидан анча узоқда, албатта. Шунинг учун атиги 30-ўрин. Бу - кўп йиллар давомида Ўзбекистон термаси шарафи учун ўйнаган ҳимоячига ҳурмат белгиси. Денисов ўтган йили «Ротор»да ўз ўрнини тополмади ва Александр Кержаков бошқарувидаги «Томь» билан шартнома тузди. Шунга қарамай, Виталий ўзбек футболи шон-шарафи, чап қанот позициясининг ўзига хос маркасидир. Отаси Геннадий Денисов ўйинларини эсланг. Хўш, Виталийнинг мавқесидан нима учун ажабланишимиз керак?
29-ўрин. Аброр ПИРРИЕВ, Ўзбекистон миллий жамоаси ва Тошкентнинг «Локомотив» клуби шифокори (sports.ru рейтингида янги). Рейтингнинг бутун 7 йиллик тарихида биринчи марта унга футбол тиббиёти вакили киритилди. Пирриев миллий жамоадаги кўп йиллик фаолияти билан мухлисларга танилиб улгурди. 2020 йил узоқ муддат локдаун ва ниқоб остида юрганимиз туфайли футболда унинг учун ҳам ҳеч қандай муҳим воқелик кузатилмади. Фақат пандемия авжига чиққан паллада ҳамма қатори юзига ниқоб тортиб, ўзини изоляция қилишни тарғиб этганлардан бири бўлди. Шунинг баробарида Пирриев турли семинарларда фаол иштирок этди. Умуман, Ўзбекистон чемпионатида хаста ходимлар ва футболчилар сони кўплаб мамлакатлардагига нисбатан камроқ бўлди (салом, «Астон Вилла»!). 2020 йили Пирриевнинг янги қирралари ҳам очилди. У аввало, ОАВ шахсига айлангани билан эсда қолди. Дейлик, «Телеграм»да ўз каналини очди ва футбол тиббиёти тафсилотлари, тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи сирлари билан ўртоқлашди. Декабрь ойида ҳаттоки, муаллифлик китобини тақдим этди.
28-ўрин. Улуғбек БАҚОЕВ, Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби бош мураббийи (2019 йили sports.ru рейтингида - 15-ўрин). Улуғбек Бақоев нафақат ёш ва истиқболли мураббий, балки ўзбек клублари учун жанговар номзод ҳам ҳисобланади. Миш-мишларга қараганда, 2018 йилнинг декабрь ойида уни «Локомотив» ишга жалб қилишга уринган. Аммо Улуғбек Тошкент клубига келмади ва «Сўғдиёна»да чемпионат етакчилари асабларини «силкитиш»да давом этди. 2020 йили унинг жамоаси «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф»ни мағлубиятга учратди, АГМК билан 2та дуранг қайд этди. Натижада Жиззах дружинаси кетма-кет иккинчи мавсум Суперлигада кучли олтиликдан жой олди. Бақоев - мақоми ва обрўсидан қатъий назар, ҳар қандай рақибга қарши ўйинларга ўз жамоасини маҳорат билан тайёрлайдиган ажойиб тактик.
27-ўрин. Самвел БАБАЯН, Хитойнинг «Чанчун Ятай» клуби собиқ бош мураббийи (2019 йили sports.ru рейтингида - 17-ўрин). Самвел Бабаян - ўз шахсига ҳар доим алоҳида эътибор қаратган инсон. Уни Хитойга қарсак чалиб кузатиб қўйишди, баъзилар хурсанд бўлиб, айримлар эса... Аммо ҳақиқат шуки, Бабаянга дахлдор янгиликлар Ўзбекистоннинг интернет мавжуд ҳар бир бурчагида турли шарҳлар билан тўлади. У Хитойда ҳам ишни чакки бошламади. Бироқ кутилмаганда қайтиши сабаби номаълумлигича қолмоқда. Ўтган йилнинг охирида Самвел Вячеславовичнинг «Навбаҳор» бошқарувига тайинланиши ҳақида миш-мишлар тарқалди, аммо клуб раҳбарияти охир-оқибат, Нўъмон Ҳасановга ишонишга қарор қилди.
26-ўрин. Андрей КАНЧЕЛЬСКИС, Наманганнинг «Навбаҳор» клуби собиқ бош мураббийи (2019 йили sports.ru рейтингида - 24-ўрин). Таниқли футболчи, аммо обрўли мураббий эмас. Бунга унинг бутун фаолияти далолат беради. Канчельскисни Наманганда ҳам миллий чемпионатнинг бронза медали учун кураш тафти, ҳам ишдан бўшатилгандан кейин шартнома пули тўланмаганига боғлиқ можаро туфайли эслашмоқда. Канчельскис ёрдам сўраб энг йирик юридик фирмалардан бирига мурожаат қилди. Бу ишни унинг ёрдамчиси Алексей Беленков олдинроқ амалга оширганди, албатта, клубдан катта миқдорда евродоллар ундириш мақсадида. Тез орада ФИФА офисига почта орқали яна бир ҳужжат борди, бу сафар Андрейдан. Шундан кейин «ўйин» бошланиб кетди. Клуб расмий баёнотларида россиялик мураббийнинг бир неча кун ўз хонасидан чиқмай, ичиб ётгани ёзилди. Канчельскис ҳали ҳам товон пулидан умидвор. Лекин шунча воқеа-ҳодисалардан кейин энди ўзбек футболига қайтиши даргумон. Уни қайта чақиришадими? Жумбоқ савол. Аммо «МЮ» афсонасининг футболдаги иши, айниқса, 2018 йилдагисини унутиш қийин, барибир.
25. Камолиддин МУРЗОЕВ, Футболчилар касаба уюшмаси раҳбари (sports.ru рейтингида янги). Камолиддин Мурзоев ажойиб футболчи эди, юлдуз бўлмасада, яхшигина мартабага эришган. Энди у Футболчилар касаба уюшмаси раҳбари ролида ўйинчилар, раҳбарлар, клублар ўртасида ўзига хос воситачи вазифасини бажармоқда. Мана, Мурзоев ташаббуси билан футболчилар турли масалаларда ёрдам ола бошладилар. Асосийси, Камолиддин 2 йилдан буён футболчилар манфаатини ҳимоя қилиб, ишончга кирмоқда. Дейлик, маош кечиктирилишига қарши курашмоқда. Тўғриси, Ўзбекистонда илгари бу иш билан ҳеч ким шуғулланган эмас. Касаба уюшмаси шунингдек, футболни оммалаштириш, бренд сифатида тарғиб қилишга қаратилган тадбирларда фаол иштирок этади. Ташкилот аслида катта имкониятларга эга. Тўғри, унинг ҳозирги модели ва стратегияси Англия ва Германиядагидан анча паст. Асосийси, иш кўлами кенгайиб бориши эҳтимолдан холи эмас. Олдинда катта муваффақиятлар кутмоқда.
Евдоким РАИМОВ, «Узбекская кухня» блоги
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20