Қайднома

Қидирув

Энди россиялик мураббий ва Купернинг собиқ ёрдамчиси Вадим Абрамовга ёрдам беради

Энди россиялик мураббий ва Купернинг собиқ ёрдамчиси Вадим Абрамовга ёрдам беради

  09.02.2021 05:17
  0
  300
Энди россиялик мураббий ва Купернинг собиқ ёрдамчиси Вадим Абрамовга ёрдам беради

ЖЧ-2022 саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган Ўзбекистон миллий жамоаси бугун, 8 февраль кунидан Дубайда ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Йиғин аввалида Вадим Aбрамовнинг мураббийлар штаби таркибида ўзгариш юз берди. 

«Ўзбек футболи ихлосмандларига таниш бўлган Aнтонио Сариоглоу эндиликда миллий жамоамизда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида фаолият олиб боради.

Ушбу мутахассис 2018-2019 йиллар давомида Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Эктор Купер штабидан жой олиб, футболчиларининг жисмоний тайёргарлиги бўйича ёрдамлашган. Бунга қадар у Миср миллий жамоаси ҳамда Грециянинг «Aрис», «Верия» ва «Ираклис» клубларида ҳам фаолият юритган.

Шунингдек, Темур Кападзенинг асосий эътибори Ўзбекистон U20 миллий жамоаси ҳамда янги ташкил этилаётган «Олимпик» клубига қаратилиши сабаб унинг ўрнига Ўзбекистон миллий жамоаси ёрдамчи мураббийи сифатида Виктор Тишенко тайинланди. Россиялик мутахассис узоқ йиллик мураббийлик фаолияти давомида «Aқтобе», «Нефтчи» (Фарғона), «Лада-Толятти», «Черноморец», «Сочи-04» каби бир қатор клубларида иш олиб борган», - дейилади ЎФА хабарида.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси Дубайда 12 февраль куни «Зенит», 15 февралда Иордания миллий жамоаси, 17 февраль куни эса «Шахтёр» Солигорскка қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади. Вадим Абрамов бошқарувидаги жамоа 18 февраль куни Тошкентга қайтади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz