Қайднома

Қидирув

«Асосий»да дебют, 79-сонияда «қизил», камига 0:9

«Асосий»да дебют, 79-сонияда «қизил», камига 0:9

  12.02.2021 09:00
  0
  304
«Асосий»да дебют, 79-сонияда «қизил», камига 0:9

«Саутгепмтон» АПЛ 22-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши сафар ўйинида шунчаки, «ер тишлади». 0:9 ҳисобига яна қандай таъриф ишлатиш мумкин? Ўйин айниқса, «авлиёлар»нинг бошланғич таркибида илк марта майдонга тушган 19 ёшли Алекс Янкевиц қалбини тирнагани аниқ...

**«Саутгемптон» кетма-кет иккинчи мавсумда 0:9 кўринишида ниҳоятда оғриқли мағлубият қабул қилиб олди. 2019 йилнинг октябрида раҳмсиз «Лестер» ҳам «авлиёлар»ни 9та жавобсиз гол билан «сийлаганди».

**АПЛ тарихида атиги 2 нафар бош мураббий жамоасининг ўз майдонида 9:0 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлаган - Алекс Фергюсон ва Оле-Гуннар Сульшер. Ҳар иккиси «МЮ»да!

**АПЛ тарихида 9:0 ҳисоби 3-марта қайд этилди. Уларда 4та жамоа қатнашган «МЮ» - 2 марта (ғолиб сифатида), «Саутгемптон» - 2 марта (мағлуб сифатида), «Лес­тер» - 1 марта (ғолиб сифатида), «Ипспвич» - 1 марта (мағлуб сифатида).

**«МЮ» ўзига тегишли АПЛ рекорди (энг йирик ҳисобли ғалаба)ни такрорлади, «Саутгемптон» ҳам, фақат антирекорд (энг йирик ҳисобли мағлубият)ни.

**Ўйиннинг энг омадсиз иштирокчиси  - «Саутгемптон» бошлан­ғич таркибида илк марта майдонга тушган 19 ёшли ярим ҳимоячи Алекс Янкевиц. Бу футболчи «авлиёлар» сафига 2018 йили қўшилганди. Ўшанда «Саутгемптон» 17 ёшли йигитча трансфери учун Женеванинг «Серветт» клубига 1,8 млн. евро тўлаганди.

**Алекс Янкевиц икки мавсум давомида U-17 тоифасидаги жамоадан асосий таркибга кўтарилди. У бунга қадар «Саутгемптон»­нинг 2та ўйинида кўриниш берганди - АПЛ доирасида «Астон Вилла» билан баҳсда 1 дақиқа ва «Шрусбери»га қарши кечган кубок учрашувида 5 дақиқача ҳаракатланган.

**«МЮ» билан ўйин Алекс учун бошланғич таркибдаги деб­ют эди. Бунга Ромеунинг сафда йўқлиги имкон берди. Бироқ Янкевиц бу сафар майдонда атиги 79 сония ушланиб турди. Хуллас, қизил карточка йигитчага оғир зарба бўлди. Бунинг ортидан «Саутгемптон»га янада кучлироқ зарба тушди - 0:9...

** Ўйиндан сўнг «Саутгемптон»нинг умумий кайфиятини жамоа бош мураббийи Ральф Хазенхюттль ҳазил оҳангида ифода этди: «0:9 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин ўзимни қандай ҳис қиляпман? Шу ҳам саволми? Супер! Сизнингча, ўзимни қандай ҳис қилишим мумкин?»


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz