Қайднома

Қидирув

8 ёшли болакай - NIKE ҳамкори

8 ёшли болакай - NIKE ҳамкори

  14.02.2021 04:46
  0
  172
8 ёшли болакай - NIKE ҳамкори

Кауан Басиленинг отаси - ўтган асрнинг 90-йиллари «Коринтианс»да тўп сурган собиқ футболчи Андре­зиньо. У ўғлига нисбатан ўта қаттиққўл, аммо шунинг баробарида мақтовни ҳам жойига қўяди: «Ўғлимда ғалабага интилиш ўта кучли. Яна техник қоби­лия­ти ҳам ақлни шошириб қўяди».

Атиги 8 ёшини қаршилаган футболчи тарихда Nike компанияси билан профессионал шартнома тузган энг митти спортчи бўлди. У бу борада Неймар ва Лионель Мессидан ҳам ўзиб кетди. Дейлик, бразилиялик юлдуз 13 ёшида Nike «юз»ига айланган эди.

Ким 8 ёшида нималар билан шуғулланганини аниқ-тиниқ эслай олади? Тўғри, ҳамма қайсидир воқеани хотирасига муҳрлаб қўйгандир, аммо алоҳида аҳамиятга эга иш бажармагани тайин. Ахир гап эндигина мактабга борган бола ҳақида кетмоқда. 8 ёшли Кауан Басиленинг тарихи эса мутлақо бошқача. Бразилиялик бу болакай айни пайт «Сантос» тизимидаги U-9 жамоасида ўйнайди. Уни 2019 йили ўз ёш тоифасида штат чемпионатининг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишдики, бу ҳеч кимни ортиқча ажаблантирмади. Кауан чиндан ҳам, тўп билан шунчаки, ақлга сиғмас сеҳрли «трюк»ларни бажаради.

Nike Football гуруҳининг Бразилиядаги бўлими январда Басиле билан шахсий ҳомийлик шартномаси расмийлаштирилганини маълум қилди. Шу тариқа Кауан Nike ҳамкорлари қаторига кирган энг ёш спортчи бўлди. У бу борада 11 ёшида компания «юз»ига айланган «Реал» ҳужумчиси Родриго натижасини яхшилади. «Сантос» бағридаги болакай йўл-йўлакай Неймар ва Лио­нель Месси каби суперюлдузларни ҳам ортда қолдирди. Неймар Nike компа­ния­си билан 13 ёшида шартнома тузган бўлса, Месси 15 ёшида Adidas ҳамкорига айланган.

Nike аллақачон Кауанни футболкалар, кроссовкалар ва турли оёқ кийимлари тўпламига «кўмиб» қўйишга улгурди. «Қандай абадий бахт! Ҳаётимдаги бундай ўзгаришлар учун Яратганга шукрона келтираман. Яна Родриго Арантес Фрейтас (Nike компаниясининг Бразилиядаги вакили)га ҳам ишонч учун раҳмат. Биз биргамиз!» — деб ёзди 8 ёшли тарбияланувчи «Инстаграм»да. Эътиборлиси, у ижтимоий тармоқдаги саҳифасига мунтазам равишда ўз иштирокидаги ўйинларнинг ёрқин лавҳаларини жойлаштириб келади. Басиле айниқса, жарима зарбаларини қойилмақом даражада тепади: бундай ёшда ҳар ким ҳам тўпни шунчалик кучли йўналтиролмайди. Дейлик, англиялик журналистлар бежиз Уэйн Рунининг 10 ёшли ўғли ижрочидаги зарбалардан ҳайратланишмаган - бунақаси чиндан ҳам, камёб ҳолат.

Кауан «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни ўзининг бош кумири ўрнида кўради. Демак, болакай тўғри йўлда!

 

Д.АЛИМОВ тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz