Қайднома

Қидирув

Ҳоли хароб январь бозори...

Ҳоли хароб январь бозори...

  15.02.2021 09:09
  0
  403
Ҳоли хароб январь бозори...

Бу йил қишки трансферлар бозори унча қизимади. Сабаби тайин - коронавирус аталмиш бало ортидан юзага келган иқтисодий танглик. Ваҳоланки, футболнинг яқин тарихида январда ҳам бир қатор даҳшатли трансферлар амалга оширилган. Демак, қуйидаги мақоладақишки бозорнинг энг қимматбаҳо 10та трансферини ёдга олишингиз ва уларни январь-2021нинг топ-10та келишуви билан солиштириб кўришингиз мумкин.

10. Алекс ТЕЙШЕЙРА -50 миллион евро

Йўналиш: «Шахтёр» (Украина) -  «Жиангсу Сунинг» (Хитой)

Донецк клубига тасанно. Тейшейрани 2010 йили «Васко да Гама»дан 6 млн. еврога харид қилган «Шахтёр» мавсум-2015|2016 ярмида унинг учун Хитой клубидан 50 «лимон» олганди.

 

9. Бруну ФЕРНАНДЕШ -55 миллион евро

Йўналиш: «Спортинг» (Португалия) -  «МЮ» (Англия)

Ҳар икки томонга катта манфаат келтирган (келтираётган) трансфер. «Спортинг» иқтисодий томондан ютган бўлса, Оле-Гуннар Сульшер ниҳоят, чин етакчи топди.

8. Фернандо ТОРРЕС -

58,5 миллион евро

Йўналиш: «Ливерпуль» (Англия) -  «Челси» (Англия)

Испаниялик футболчи «Ливерпул»даги совринсизликдан зерикиб, Лондон томон қиё боқди ва ЧЛ, ЕЛ ҳамда Англия кубоги ғолибига айланди. Бироқ Торрес трансфери «Челси» учун самарали чиққанини айтиш қийин. Ахир у АПЛнинг 3,5 мавсумида атиги 20та гол урди.

 

6-7. Диего КОСТА -60 миллион евро

Йўналиш: «Челси» (Англия) -  «Атлетико» (Испания)

Қаранг, «Челси» Диегони 2014 йилнинг июлида «Атлетико»дан 38 млн. еврога сотиб олиб, уни мавсум-2017|2018 ярмида айнан «матрасчилар»га қайтарди. Бу вақт­да футболчининг трансфери 22 миллион евро «болалади».

 

6-7. ОСКАР - 60 миллион евро

Йўналиш: «Челси» (Англия) -  «Шанхай СИПГ» (Хитой)

«Аристократлар»нинг яна бир ажойиб келишувлари. Улар 2012 йили Оскар учун «Васко да Гама»га 32 млн. евро тўлашганди. 2017 йил бошида эса, уни «Шанхай СИПГ»га пуллашди, асл суммасидан деярли икки баравар қимматига.

 

5. Пьер-Эмерик ОБАМЕЯНГ - 63,8 миллион евро

Йўналиш: «Боруссия» Д. (Германия) -  «Арсенал» (Англия)

Можароли трансфер. Габонлик ҳужумчи Германиядан жанжал билан кетиб, Англияда миллий кубок ва суперкубок соҳибига айланди. Қолаверса, дастлабки 2та мавсум АПЛда 22тадан гол урди.

 

4. Кристиан ПУЛИШИЧ -64 миллион евро

Йўналиш: «Боруссия» Д. (Германия) - «Челси» (Англия)

Дортмунд «Боруссия»си 2015 йили ёш вингерни текинга олганди. Кейин уни 4 йил тарбиялади ва 64 млн. еврога сотди. Қойилмақом бизнес!

 

3. Эмерик ЛЯПОРТ -65 миллион евро

Йўналиш: «Атлетик» (Испания) -  «Манчестер Сити» (Англия)

«Шаҳарликлар» томонидан келажак учун тикилган сармоя. 65 «лимон»га тушган Ляпорт ҳали етарли даражада фойда келтирмади, лекин ҳимоячида яна 4,5 йиллик шартномаси бор.

 

2. Виржиль ван ДЕЙК -84,7 миллион евро

Йўналиш: «Саутгемптон» (Англия) -  «Ливерпуль» (Англия)

Юрген Клоппга ҳозир айнан шу йигит етишмаяпти. Аслида бундай катта харажат «қизиллар»га хос эмас. Лекин бунисини «нишонга тўғри теккан ўқ» сифатида баҳолаш мумкин. Фақат ван Дейкнинг жароҳати...

 

1. Филиппе КОУТИНЬО -145 миллион евро

Йўналиш: «Ливерпуль» (Англия) -  «Барселона» (Испания)

«Ливерпуль» - трансферлар бозорининг ҳар икки йўналишида яхши ишлайдиган клуб. «Барселона» ҳақида эса бундай дейиш қийин. Биргина Коутиньо трансфери барчасини кўрсатиб турибди...

ҚИШКИ ТРАНСФЕРЛАР-2021: ЭНГ ҚИММАТБАҲО 10та КЕЛИШУВ

 1. Озан Кабак («Шальке» -  «Ливерпуль») - 25 миллион евро

2. Энсли Мэйтленд-Найлз («Арсенал» -  «Вест Бромвич») - 18 миллион евро

3. Жо Уиллок («Арсенал» -  «Ньюкасл») - 16 миллион евро

4. Паулиньо («Брага» -  «Спортинг») - 15 миллион евро

5. Жедсон Фернандеш («Бенфика» -  «Галатасарой») - 13,5 миллион евро

6. Брайан Родригес Браво («Лос-Анжелес» -  «Альмерия») - 12 миллион евро

    Жан-Клер Тодибо («Барселона» -  «Ницца») - 12 миллион евро

     Роландо Мандрагора («Ювентус» -  «Торино») - 12 миллион евро

    Шкодран Мустафи («Арсенал» -  «Шальке») - 12 миллион евро

   Жошуа Кинг («Борнмут» -  «Эвертон») - 11 миллион евро

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ  тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz