Қайднома

Қидирув

Элдор, яна бошла ёхуд яна легионерларимиз ҳақида...

Элдор, яна бошла ёхуд яна легионерларимиз ҳақида...

  16.02.2021 02:49
  0
  291
Элдор, яна бошла ёхуд яна легионерларимиз ҳақида...

Умар Абдулраҳмон ҳамюртларимиз клубдоши. БАА миллий жамоаси етакчиларидан бири Умар Абдулраҳмон фаолиятини «Шабаб Ал-Аҳли» клубида давом эттирадиган бўлди. Дубай клуби тажрибари ярим ҳимоячи билан 2021 йил ёзигача мўлжалланган шартномани расмийлаштирди. Демакки, у эндиликда ҳамюртларимиз Азиз Ғаниев ва Жалолиддин Машарипов билан бирга ўйнайди. «Шабаб Ал-Аҳли» БАА чемпионати 16-турида «Ал-Ваҳда»га қарши ўйнаб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Мазкур баҳс­ни асосий таркибда бошлаган Азиз /аниев иккинчи бўлим бошида жароҳатланиб, ўрнини захира вакилига бўшатиб берди, Жалолиддин Машарипов эса 66 дақиқа тўп сурди. Ўзбекистон миллий жамоаси бош шифокори Аброр Пирриев «Телеграм»даги каналида /аниев жароҳати хусусида маълумот қолдирди: «Кеча БАА футбол ассоциацияси майдонида кечган кечки машғулотдан қайтаётиб, йўл давомида бутун жамоа «Шабаб Ал-Аҳли» ўйинини томоша қилиб, Азиз Ғаниевга мухлислик қилди. Меҳмонхонага етганимизда, бахтга қарши ҳамюртимиз жароҳатланиб, майдонни тарк этди. Ўйин тугашини кутиб, клуб шифокори билан боғланишга ҳаракат қилдик. Аммо ҳамкасбим ҳам менга ўхшаб ўйинда қўл телефонини олмайди, шекилли, алоқага чиқолмадик. Кечроқ Азизнинг ўзи билан қўнғироқлашиб, аҳволи билан қизиқдик. «Эртага текширувга борар эканмиз, ҳозирча билмадим...», - деди у. Мутасаддиларимиз орқали клуб шифокори билан гаплашдик. У илк тиббий белгиларга кўра, футболчининг тизза бўғинидаги жароҳати жиддий бўлиши мумкинлиги, аниқ маълумотни зарур текширувлардан кейин беришини айтди. Кутамиз ва дуодамиз...».

«Хатта» эса ўз майдонида «Айман»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мезбонлар таркибига қўшилган Достон Ҳамдамов бу ўйинда 83 дақиқа ҳаракатланиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Пешқадам «Шаржа» аксинча, «Ал-Айн»га имкониятни бой берди - 1:2. Шаржаликлар ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров доимгидек тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Шомуродов бир бўлим ўйнади. Италия «А» серияси 22-туридан ўрин олган «Торино» - «Женоа» ўйинида ҳисоб очилмади. Аввалги турда майдонга тушмаган Генуя клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов бу сафар иккинчи бўлим бошида Горан Пандев ўрнини эгаллаб, чааки кўринмади, бироқ на унга ва на шерикларига туринликлар дарвозасини нишонга олиш насиб этди.

Наҳотки, Ўрунов «Спартак-2»га ўтказилса... Маълум бўлишича, «Спартак» ва Остон Ўрунов ўртасидаги меҳнат шартномасига мувофиқ, клуб ҳамюртимизни ёшлар ёки иккинчи жамоа таркибига ўтказиш ҳуқуқига эга экан. Келишув бандига кўра, агар Остон бунга кўнмаса ёки шартномани бир томонлама бекор қилса, унда 20 миллион евро миқдорида жарима тўлашига тўғри келади. Боз устига, бундай ҳолатда ФИФА футболчини камида 6 ойга дисквалификация қилиши мумкин. Умуман олганда, «Спартак» Ўруновнинг келажаги юзасидан ҳали аниқ тўхтамга келгани йўқ. Барчаси бош мураббий Доменик Тедеско қарорига боғлиқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz